Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Корея мультипликацияси куни бўлиб ўтди

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Корея мультипликацияси куни бўлиб ўтди
07.12.2016

2016 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистондаги Корея Республикаси элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган «Korean Animation Day-2016» тадбири бўлиб ўтди. Унда “Кореяга йўл” ўқиш залининг доимий фойдаланувчилари ва Тошкент шахри умумтаълим мактабларининг ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистондаги Корейс элчихонаси консули Чве Дён Хо нутқ сўзлади. Ўз нутқида у нафақат иқтисодий соҳада, балки маданий алоқаларда ҳам мустахкамланиб бораётган ўзбек-корейс муносабатларини эътироф этди. “Буниниг тасдиғи сифатида Ўзбекистон ва корея Миллий кутубхоналари ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик, Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Кореяга йўл” ўқиш залининг очилиши ва шу ерда ўтказилаётган кўплаб маданий тадбирларни ташкил этилишини келтиришимиз мумкин”, деди у ва Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фондига китоблар ҳадя этди.

Болалар оқава сувлар қувурида яшовчи икки ажралмас дўст - чувалчангчалар ҳакида, улар билан содир бўлган қизикарли воқеалар ҳақида билиб олдилар. Ҳамиша кутилмаган воқеаларга дуч келадиган Пекком исмли оқ айиқ билан турли саргузашт ва саёхатларни бошидан кечирадиларИккала  саргузашт мультфильм ҳам нафақат кулгули ва мароқли, балки тарбиявий аҳамиятга ҳам эгадир. Улар ёш томошабинларни меҳрибон ва адолатли бўлишга чақиради, шунинг учун мультфильмнинг асосий қаҳрамони дунё бўйлаб миллион қалбларни забт этган.

Томошадан сўнг болалар учун мазкур мультфильм қаҳрамонлари билан биргаликда расмга тушиш ва уни шу заҳотиёқ олиш имконини берувчи фотосессия ташкил этилди. Кўнгиллилар эса болалар билан ўйинлар ўйнаш ва турли корейс миллий совғаларини ясаш бўйича тадбирлар ташкил этдилар.

Тадбир иштирокчиларига ўқув қуроллари ва ширинликлар улашилди. Улар ҳам ўз навбатида  ташкилотчиларга корейс мультипликацияси билан танишиш имкони яратилгани учун миннатдорчилик билдирдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ