Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон халқ артисти Наби Раҳимов таваллудиниг 105 йиллигига бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон халқ артисти Наби Раҳимов таваллудиниг 105 йиллигига бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтди
16.11.2016

16 ноябрь куни 2016 йил Ўзбекистон Миллий кутубхонасидат “Театр кутубхонада” рукни остида Ўзбекистон халқ артисти Наби Раҳимов таваллудиниг 105 йиллигига, бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтди. Тадбирда ўзбек кино ва театр артистлари, артистнинг ўқувчи ва қариндошлари, шунингдек кутубхона фойдаланувчилари  қатнашдилар.

Тадбирни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори ўринбосари У.Тешабоева очиб берди. У меҳмонларни ва иштирокчиларни қутлади ва  Ўзбекистон Миллий кутубхонаси - бу нафақат китоблар, газета ва журналлар, нодир нашрлар, кўплаб ўқиш заллари, фондлар ва сақлаш жойлари, балки бу ер қизиқарли ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари, илмий анжуманлар, хотира кечалари ўтказиладиган, ёшларни турли даврларнинг таниқли шахслари, уларнинг ижоди ва ютуқлари билан таништириш жойи ҳам эканлигини эътироф этди.

Дастлаб тадбир Ўзбекистон Телевидениеси хазинасидан Н.Рахимов ижодига бағишланган фильм намойиши билан бошланди. Тадбирни Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев олиб борди.

Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов ўз чиқишида мазкур тадбирни ташкиллаштирганларга ўз миннатдорчилигини билдириб, Ўзбекистон халқ артисти Наби Раҳимов 1911 йилда Қўқон шаҳрида таваллуд топган. Н.Раҳимов 1930 йилдан то умрининг охиригача Ҳамза номидаги Ўзбек Давлат (ҳозирги Ўзбек миллий) академик драма театрида етакчи актёр сифатида самарали фаолият кўрсатди, Н.Раҳимов олтмиш йилдан зиёд сермазмун ва серқирра ижодий фаолияти даврида жуда кўп спектаклларда бош ролларни ўйнаб, тўлақонли, бетакрор образлар яратди ва ўзбек театр санъатининг улкан арбоблари қаторидан муносиб ўрин эгаллаганлиги хақида гапириб ўтди.

Ўзбекистон халқ артистлари Тўти Юсупова, Толиб Каримов, Муқаддас Холиқовалар саҳнадаги қизиқарли воқеалар, артистнинг ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ воқеалар, артистнинг ижродаги роль ўйнашлари билан ўртоқлашдилар.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Фатхулла Маъсудов, Мадина Мухторовалар ҳам Н.Рахимов ҳақида талабалик йилларидаги воқеаларни гапириб ўтдилар, спектакллардан парчалар ижро этдилар. Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев эса қўшиқлар ижро этди.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар ва ўз таассуротлари билан ўртоқлашдилар.

 Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ