Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > “INFOLIB – 2016” V Миллий ахборот- кутубхона ҳафталиги доирасида Исроил болалар адабиёти тақдимоти ва кўргазмаси бўлиб ўтди

“INFOLIB – 2016” V Миллий ахборот- кутубхона ҳафталиги доирасида Исроил болалар адабиёти тақдимоти ва кўргазмаси бўлиб ўтди
25.10.2016

2016 йил 25 октябрь куни “INFOLIB – 2016” V Миллий ахборот- кутубхона ҳафталиги доирасида Исроил болалар адабиёти тақдимоти ва кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда ахборот-кутубхона муассасалари мутахассислари ва Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактаб ўқувчилари иштирок этдилар.

Кўргазмада турли мавзу ва жанрларни қамраб олган иврит тилидаги болалар адабиёти, ҳамда болалар адабиёти классикасининг кўп тиллардаги таржима китоблари ўрин олган.  Шунингдек Исроил болалар адабиёти тақдимоти ва кўргазмаси иштирокчилари ижтимоий жамиятнинг турли мавзуларини ўз ичига олган болалар учун ёзилган китоблардан олинган суратлар ва парчалар акс эттирилган кўргазма билан ҳам танишдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори А.Ходжаев тадбирни очиқ деб эълон қилар экан, “INFOLIB – 2016” V Миллий ахборот- кутубхона ҳафталиги меҳмонлари ва иштирокчиларини қутлади ва болалар адабиётининг ёш авлодни тарбиялашда тутган ўрнини алоҳида таъкидлади. “Болалар ўзларининг илк ўқиган китобларида эзгулик ва ёмонликнинг кўринмас чегараси билан танишадилар, ўзлариниг севимли қаҳрамонларини топадилар, уларга тақлид қиладилар, қолаверса, вақтларини мароқли ўтказадилар”.

Ўзбекистондаги Исроил элчихонаси вакиллари тадбир иштирокчиларига болаларда мустақил фикрлаш ва янги билимларни қабул қилишга бўлган интилишни ривожлантиришдан иборат бўлган замонавий болалар адабиёти олдида белгиланган асосий вазифалар ҳақида сўзлаб бердилар. “Исроилда болалар ҳамда катталар учун ижод қилувчи ва адабий мукофотлар билан тақдирланган муаллифлар сони кўп. Улар орасида Давид Гроссман ("Мальчик-зигзаг", "Итамар гуляет по стенам") ва Этгар Керет ("Папа сбегает с цирком") кабилар бор.  Бу тарздаги кўплаб асарларда болалар ва катталар адабиёти ўртасида чегара мавжуд. 1960-йиллардан бошлаб болалар адабиётида ёрқин, бўёқдор суратларга катта эътибор бериб келинмоқда. Улар нафақат тарбиявий, балки эстетик руҳга ҳам эга. Исроил болалар китоблари турли хил тилларга таржима қилинади ва хорижда чоп этилади”.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ