Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > “INFOLIB – 2016” Миллий ахборот- кутубхона ҳафталиги доирасида Олимпиада чемпионлари билан учрашув бўлиб ўтди

“INFOLIB – 2016” Миллий ахборот- кутубхона ҳафталиги доирасида Олимпиада чемпионлари билан учрашув бўлиб ўтди
25.10.2016

2016 йил 25 октябрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “INFOLIB–2016” V Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида “Ўзбекистон ифтихорлари” - Рио –де - Женейро ёзги Олимпиада ўйинлари чемпионлари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Фазлиддин Ғойибназаров, Рустам Тўлаганов, Муроджон Аҳмадалиев, Ихтиёр Наврузов ҳамда Миллий олимпиада қўмитаси ва Ўзбекистон бокс Федерацияси вакиллари, ахборот-кутубхона муассасалари мутахассислари, Тошкент шаҳри мактаб, коллеж лицей ўқувчилари, шунингдек Миллий кутубхона фойдаланувчилари қатнашдилар.

Тадбирни очиқ деб эълон қилар Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори А.Хожжаев “INFOLIB – 2016” Миллий ахборот- кутубхона ҳафталиги билан барча тадбир иштирокчиларини, меҳмонларни  қутлади ва мустақиллик йилларида Ўзбекистон спортчиларининг жаҳон миқёсида қўлга киритаётган ютуқлари тахсинга сазоворлиги, уларнинг эришган ютуқларини такидлаб ўтди. 

Миллий олимпиада қўмитаси матбуот-котиби З.Имомхўжаев қатнашчиларни китоб байрами, “INFOLIB–2016” V Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги билан қутлади, тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдирди ва Рио-де-Жанейродаги Ўзбекистон Олимпиада терма жамоасининг ютуқлари ҳақида сўзлади. “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида жаҳон ареналарида эришган ютуқлари Ўзбекистон тарихи зарварақларига улкан ҳарфлар билан битилди. Рио -2016 ёзги олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари 4 та олтин, 2 та кумуш, 7 та бронза, жами 13 та медални қўлга киритиб, медаллар ҳисоби бўйича жаҳоннинг 207 мамлакати орасида фахрли  21-ўринни эгаллади”.

Тадбирда спортчиларимиз ўзларининг спортга бўлган қизиқишлари, қандай қилиб катта спортга қадам қўйганликларини, ўзларининг ютуқлари, ва ёзги Олимпиада ўйинларидан олган таассуротлари, Олимпиада  медалини  қўлга киритгунга қадар босиб ўтган  йўли ҳақида  маълумот бердилар.

Тадбир қатнашчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар ва тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчиликларини изҳор этиб, бу каби тадбирлар ёш авлодни спортга бўлган қизиқишларини янада оширишга, шунингдек кўпроқ бўлажак чемпионлар етишиб чиқишига илхомлантиришини айтиб ўтдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ