Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > “INFOLIB – 2016” V Миллий ахборот- кутубхона ҳафталиги доирасида Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев билан ижодий учрашув бўлиб ўтди

“INFOLIB – 2016” V Миллий ахборот- кутубхона ҳафталиги доирасида Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев билан ижодий учрашув бўлиб ўтди
24.10.2016

2016 йил 24 октябрь куни “INFOLIB – 2016” V Миллий ахборот- кутубхона ҳафталиги доирасида Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда ахборот-кутубхона муассасалари мутахассислари ОТМ талабалари, коллеж ва лицей ўқувчилари иштирок этдилар.

 

Тадбирни очиқ деб эълон қилар Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори А.Хожаев “INFOLIB – 2016” V Миллий ахборот- кутубхона ҳафталиги билан тадбир иштирокчиларни қутлади ва Ҳафталик доирасида бўлиб ўтаётган тадбирлар нафақат ахборот-кутубхона мутахассисларининг касбий махоратларини оширишга йўналтирилганини, балки таниқли фан, маданият, санъат арбоблари ва спортчилар билан турли ижодий учрашувлар ўтказиш режалаштирилганлигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек у Ўзбекистон ҳалқ артисти Ёдгор Саъдиевнинг ўзбек театр ва  киносига қўшган ҳиссаси ҳақида гапириб ўтди. “ Ўзбек театр ва киносининг етакчи актёри Ё.Саъдиев бир неча эсда қоларли, мукаммал образлар яратган. Ҳозирги кунда у фақатгина актёр эмас, балки бадиий фильмлар ва театр спектаклларининг режиссёри, продюсери ва дубляж актёридир”, деди А.Ходжаев.

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Ш.Курбон йиғилганларга Ё.Саъдиевнинг кинодаги роллари ҳақида гапириб ўтди. “У кинода турли эсда қоладиган ролларни ижро этди, лекин 20 қисмдан иборат «Шайтанат» видеофильмидаги Асадбек ролидаги ижроси унга катта шуҳратни олиб келди”, деди Ш.Қурбон

 

Ўзбекистон ҳалқ артисти Ё.Саъдиев ўзининг ижодий фаолияти ҳақида сўзлар экан, ўзининг кинодаги ҳамкорлари, шогирдларини алоҳида ёдга олди. “Бўлажак актёр сифатида мен кўп нарсани буюк актёрлардан ўрганганман ва  уларнинг мақтовларига сазавор  бўлиш учун ролларни яхши ижро этишга харакат қилардим Мен театрдаги ролларимни бажонидил хотирлайман. Булар: Мирзо Улуғбек роли, “Қароқчилар спектакли”да Карл Морр, “Уйланиш” спекталида Кочкарёв роли, “Қор маликаси” спектаклида эртакчи роли, “Бой ила хизматчи” спектаклида Хафиз роли, Прометей роли, “Юлдузли тунлар” спектаклида Бобур роли, Климков роли, Абдурахман роли, “Келинлар қўзғолони” спектаклида Маъмур роли ва бошқа роллар”.

 

Ижодий кеча иштирокчилари ўз тилакларини Ё.Саъдиевга билдирдилар, ўзларини қизиқтирган кўпгина саволларга батафсил жавоб олдилар ва ўз таассуротлари билан ўртоқлашдилар. Ё.Саъдиев Миллий кутубхона раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдирди ва кеча қатнашчиларига ўз дастхати қўйилган плакатларни улашди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ