Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > “INFOLIB – 2016” V Миллий ахборот- кутубхона ҳафталиги доирасида «Мактаб ўқувчисининг ахборот маданияти» ўқув-услубий мажмуаси тақдимоти бўлиб ўтди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

19.04.2018 Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Шуҳрат таваллудининг 100 йиллигига бағишланган “Олтин зангламас” деб номланган библиографик шарҳ бўлиб ўтди

19.04.2018 “Central Asia–2018. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XII Халқаро конференцияси ўз ишини давом эттирмоқда

18.04.2018 “Central Asia–2018. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XII Халқаро конференциясининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди

18.04.2018 Халқаро ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш кунига бағишланган китоб-расмли  кўргазма

18.04.2018 “Central Asia – 2018. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XII Халқаро конференцияси тантанали очилди

“INFOLIB – 2016” V Миллий ахборот- кутубхона ҳафталиги доирасида «Мактаб ўқувчисининг ахборот маданияти» ўқув-услубий мажмуаси тақдимоти бўлиб ўтди
24.10.2016

2016 йил 24 октябрь куни “INFOLIB – 2016” V Миллий ахборот- кутубхона ҳафталиги доирасида  умумтаълим мактабларининг 1-4 синф ўқувчилари учун «Мактаб ўқувчисининг ахборот маданияти» ўқув-услубий мажмуаси тақдимоти бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ахборот-кутубхона муассасаларининг мутатахассислари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директор ўринбосари У.Тешабаева тадбирни очиқ деб эълон қилар экан, тадбирнинг ахборотлашган жамиятда инсоннинг ҳаётга ахборот тайёргарлиги масалаларини ҳал этиш каби долзарб томонларини таъкидлаб ўтди. “2015 йили Ўзбекистонда ва МДҲда илк бор ахборот-кутубхона муассасалари мутахассисларининг республика мактаб кутубхоналари ишига ахборот маданияти ва медиасаводхонлигини тадбиқ этиш масалаларида умумий ёндашувни шакллантириш, болалар адабиёти ва ўқув қўлланмаларнинг ягона услубий ва ахборот базасини яратиш, ахборот маданияти ва медиасаводхонлиги соҳасида ахборот-кутубхона муассасалари мутахассисларининг назарий ва амалий салоҳиятини оширишдан иборат ахборот маданияти ва медиасаводхонлигини шакллантириш миллий модели концепциясини ишлаб чиқиш бошланди”деди У.Тешабаева. 

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси илмий-методик ва тадқиқот хизмати раҳбари В.Полякова “Мактаб ўқувчисининг ахборот маданияти” деб номланган ўқув-методик комплексини тақдим қилди ва Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда «Ахборот-кутубхона соҳасидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш даврида Ўзбекистон ахборот-кутубхона муассасалари мутахассисларининг ахборот маданияти ва медиасаводхонлигини шакллантириш» лойиҳаси ҳақида батафсил маълумот берди.

Амалий машғулотларга ажратилган вақтда эса Бухоро вилояти ахборот-ресурс маркази директори Х.Мухторова ва Фарғона вилояти ахборот-ресурс маркази директори Ф.Нуриддиновалар томонидан 3-синф ўқувчилари учун “Китоб қандай тузилган. Бадиий китобнинг тузилиши ва мазмуни” ва “Мультфильмларга шарҳлар тайёрлаш технологияси” мавзуларида маҳорат дарслари ўтдилар. Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи “Ахборот-кутубхона технологиялари” кафедраси мудири Ф.Шодмонова Н.Гендина ва Е.Косолапованинг «Мактаб ўқувчисининг ахборот маданияти асослари» курсларининг тамоиллари, тузулиши ва Ўзбекистон шароитида мослашуви ҳақида гапириб берди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ