Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 2017 йил сентябрь ойида ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлар:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 2017 йил сентябрь ойида ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлар:
03.01.2017

1 сентябрь куни  Ўзбекистон Миллий кутбхонаси  фойесида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги муносбати билан  “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон” деб номланган китоб-расмли кўргазма;

2 сентябрь куни  “Илм”  ўқиш залида  математик олим, педагог, жамоат арбоби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон ФА академиги, физика-математика фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон ФАнинг биринчи президенти Қори-Ниёзий Тошмуҳаммад Ниёзович таваллудининг  120 йиллиги муносбати билан  “Математиканинг бетакрор оламида” деб номланган китоб-расмли кўргазма; 

4-8 сентябрь кунлари соат 10:00–17:00да  Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида янги ўқув йили бошланиш муносабати билан “Очиқ эшиклар ҳафталиги”.

Ҳафталик доирасида қуйидаги тадбирлар туркуми ташкил этилади:

  • кутубхона бўйлаб танишув экскурсиялари;
  • кутубхонада мавжуд каталог ва картотекалардан (электрон, алфавит ва системали) фойдаланиш тартиби;
  • онлайн хорижий илмий-таълимий маълумотлар базаси имкониятлари ва улардан фойдаланиш;
  • кутубхона Киномарказининг олтин фондидан ўрин олган ҳужжатли фильмлар намойиши;
  • Ёшлар иттифоқи аъзолари билан учрашувлар

7 сентябрь куни  соат 15:00да мажлислар залида  Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Мадина Мухторова билан ижодий учрашув;       

11 сентябрь куни соат 14:00да  мажлислар залида истеъдодли шоира Малика Салимованинг “Учинчи дунё”  номли китобининг тақдимоти;

11 сентябрь куни  “Истиқбол” ўқиш залида  Америка ёзувчиси  О'Генри  таваллудининг 155 йиллигига бағишланган “Катта шаҳар ёзувчиси” (Писатель большого города) деб номланган китоб-расмли кўргазма;

13 сентябрь куни соат 15:00да мажлислар залида етук актёр, кинорежиссёр ва сценарист Комил Ёрматов хотирасига бағишланган ижодий кеча;

14 сентябрь куни соат 15:00да мажлислар залида Ўзбекистон халқ артисти, хонанда Гулсара Ёқубова билан ижодий учрашув;

15 сентябрь куни соат 15:00да мажлислар залида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 110 йиллиги муносбати билан “Бетакрор услуб ва жозибадорлик соҳиби” мавзусида хотира кечаси, “Ўзбекистон” ўқиш залида  “Зулматни ёритган чақмоқ” деб номланган китоб-расмли кўргазма;

19 сентябрь куни соат 15:00да Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг катта мажлислар залида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий марказининг Тошкент вилояти филиали директори, тиббиёт фанлари доктори Абдулла Абдуҳакимовнинг “Сирли саратон” китобига бағишланган давра суҳбати;

20 сентябрь куни соат 15:00да Ўзбекистон Фанлар академиясининг биринчи президенти Қори-Ниёзий Тошмуҳаммад Ниёзович таваллудининг 120 йиллиги муносабати билан “Судьба-как эпоха” мавзусида давра-суҳбати ва фильм намойиши;

21 сентябрь куни “Кашфиёт” ўқиш залида ўзбек мутафаккир олими Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний (973–1048) таваллудига бағишланган “Буюк қомусий олим” номли китоб-расмли кўргазма;

22 сентябрь куни соат 15:00да мажлислар залида Адиба Шарипованинг "Ижрочилик ва педагогика алкимёси" китоби тақдимоти;

28 сентябрь куни  соат 15:00да кичик мажлислар залида мамлакатимиздаги иқтидорли ёшларни қўлга киритган ютуқларини оммалаштириш ва ёшларда фахрланиш туйғусини ошириш мақсадида “Иқтидорли ёшлар-миллат ғурури, мамлакат таянчи” мавзусида давра-суҳбати.

Тадбирлар рўйхатига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ