Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
30.08.2016

2016 йил 29 август куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасидан масъул ходим,  Ўзбекистон Миллий кутубхонаси раҳбарияти, хизмат раҳбарлири ва кутубхона мутахассислари иштирок этдилар.

Йиғилишни очиқ деб эълон қилар экан Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори А.Ходжаев республикамиз мустақиллик йилларида эришган ютуқларни алоҳида эътироф этди, Мустақиллик эълон қилингунига қадар мамлакатда ҳукм сурган иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий аҳволни ёдга олди. Шунингдек у республикамизнинг гуллаб-яшнаши, унда барқарорлик ва осоишталикни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар ва ислоҳотлар ҳақида сўзлади.

“Мустақил йилларида ҳаётимизнинг барча жабҳаларида мамлакатимиз катта зафарларга эришди, иқтисодиёт ўз шахсий модернизация модели ва мавжуд салоҳияти асосида ривожланди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар инсонларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, улар учун қулай яшаш шароитларини яратишга қаратилган. Мустақиллик шарофати билан Ўзбекистон иқтисодиётда, ички ва ташқи сиёсатда  дадил қадамлар босди, юзлаб ишлаб-чиқариш объектлари фойдаланишга топширилди, янгидан-янги завод ва фабрикалар ишга тушмоқда, йирик энергетик объектлар, автомобиль ва темир йўл транспорт системалари, турар жой бинолари ва ижтимоий иншоотлар қурилмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг муваффақиятлари халқаро нуфузли институтлар ва жаҳон ташкилотлари томонидан юксак баҳоланиб келмоқда”. Ўз нутқининг сўнгида у Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ишчи-ходимларини ёрқин ва мунаввар айём билан қутлади, уларга юрт тинчлиги, соғлик ва оилавий барқарорлик тилади. 

Тадбирда мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, демократик ислоҳотларни амалга ошириш, жамиятимизда ҳукм сураётган миллатлараро дўстлик ва тотувликни, тинчлик ва барқарорликни асраш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларимизни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳиссаси учун «Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишони билан тақдирланган ходимлар муборакбод этилдилар ва бир гуруҳ ходимлар ҳалол меҳнати, юқори касбий маҳорати ва республикада кутубхоначилик иши ривожига қўшган хиссасини учун Мақтов ёрлиғлари билан тақдирландилар.

 

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ