Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > “Истеъдодли инсонлар мамлакатнинг бебаҳо бойлигидир - Ли Куан Ю ҳикматлари” номли китоби тақдимоти

“Истеъдодли инсонлар мамлакатнинг бебаҳо бойлигидир - Ли Куан Ю ҳикматлари” номли китоби тақдимоти
12.09.2019

2019 йил 12 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида М.Раҳматов ва Б.Зариповларнинг “Истеъдодли инсонлар мамлакатнинг бебаҳо бойлигидир - Ли Куан Ю ҳикматлари”  номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда академиклар, олимлар, ёзувчилар,талаба ёшлар ҳамда кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар.

Тадбирни социология фанлари доктори, профессор Абдусалом Умаров олиб борди ва тақдим этилаётган китобнинг моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўзлади. Ушбу китоб катта-кичик барча раҳбарлар, ишбилармонлар, олимлар, изланувчилар, хуллас Ватанимиз тақдирига бефарқ бўлмаган кенг китобхонлар учун мўлжалланганлигини айтиб ўтди.

Китоб муаллифи иқтисод фанлари доктори, профессор, Нью-Йорк фанлар академияси академиги, етакчи компанияларнинг раҳбари Муртазо Раҳматов сўзга чиқар экан, “Ли Куан Ю ҳаётига бағишлаб тайёрланган ушбу қўлланма дурдона китоблар сирасига киради десак асло муболаға бўлмайди, негаки эндигина мустақиликка эришган қалоқ бир давлатни қисқа муддат ичида дунёнинг ривожланган давлатларидан бирига айлантира олган Ли Куан Юнинг “Сингапур мўжизаси” сирларини билиш ҳар бир киши учун қизиқарли ва фойдали бўлиши шаксиз”,- деди у.

Биология фанлари доктори, профессор, Нью-Йорк фанлари академияси академиги, ЖНК компаниясининг бош маслаҳатчиси Бакридин Зарипов ўз китоби ҳақида “Кўпчилик мутахассислар азму-шижоатда, ғайрату жасоратда, ақлу-заковатда Ден Сяопин, Ли Куан Юга қиёс этилаётган Президент Ш.Мирзиёевнинг кейинги 3 йилда амалга оширган туб ислоҳатларининг моҳиятини тушуниб етиш, уларнинг истиқболига ишонч кўзи билан қараш ҳамда қўллаб-қувватлаш учун мазкур рисола ҳар бир раҳбар, ҳар бир тадбиркор, ҳар бир юртдошимизнинг кундалик қўлланмасига айланмоғи даркор”,-деди.

Тадбирда академик Қ.Аллаев, ҳуқуқшунослик фанлари доктори, профессор К.Синдаров, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ш.Шодмонов, олим, адиб ва педагог С.Умиров, депутат Н.Алимов, журналист Ё.Иноғомовлар сўзга чиқдилар. Улар илму фанга эътибор, жамиятда муаллимларнинг мақомини кўтариш, коррупцияга қарши беаёв кураш, тадбиркор ва инвесторлар манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатнинг туризм салоҳиятини кўтариш, қўшни давлатлар билан дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш ва бошқа кўплаб устивор вазифаларни амалга ошришда Сингапур тажрибаси Ўзбекистон учун муҳим аҳамиятга эга бўлишини инобатга олганда рисоланинг қадр қиммати янада ёққолроқ эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ