Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасига Татаристон дўстлик делегацияси ташрифи

Ўзбекистон Миллий кутубхонасига Татаристон дўстлик делегацияси ташрифи
10.09.2019

2019 йил 6 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасига Татарстон Республикаси Фанлар академиясининг татар энциклопедияси ва диншунослик институти делегацияси ташриф буюрди. Институтнинг илмий ходимлари: Б. Хамидуллин, Р. Исламов,  З. Гилазевларнинг Ўзбекистонга ташрифидан мақсад татар миллатига мансуб халқнинг ҳаётини ўрганиш.

Ташриф доирасида меҳмонларни кутубхонанинг фаолияти, имкониятлари ва ривожланиш истиқболлари билан  таништирувчи экскурсияси ташкил этилди, шунингдек татар этнографияси ҳақидаги маълумотларни тўплашга Миллий кутубхона мутахассислари томонидан амалий ёрдам берилди.

Кутубхона бўйлаб эксурсия давомида меҳмонларга кутубхонанинг қурилиш тарихи ва ҳозирги фаолияти, фойдаланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, электрон базани яратиш жараёнида қўлланиладиган илғор ахборот технологиялар, Миллий кутубхонанинг халқаро алоқалари ҳақида маълумот берди. Шунингдек Миллий кутубхона фондидан жой олган татар тилидаги нашрлар, таржима асарлар ҳақида гапириб ўтилди.

Кутубхона бўйлаб қилинган экскурсия чоғида меҳмонлар китоб музейи, кўргазмалар, мультимедия ва электрон залларни кўздан кечирдилар. Делегация аъзолари ўқув залларини айланиб чиқар экан, у ердаги замонавий мультимедия ускуналари билан жиҳозланган махсус залларни томоша қилди, китоб фондининг жойлашиши ва сақланиши учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда фойдаланувчиларнинг кутубхонанинг сўнгги маълумотлари, онлайн-ресурслар ва аудио-ресурслар базаси билан таништирувчи киоскалар билан қизиқдилар. Меҳмонлар қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар бўлимига ҳам ташриф буюрдилар. Бу ерда улар қадимий литографик ва босма нашрлар, хариталар, ноёб китоблар билан ҳам танишдилар.

Татаристон делегацияси ташрифи доирасида Миллий кутубхонага совға сифатида бир қанча татар асарлари тухфа этилди.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ