Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Миллий кутубхона фонди Мавлоно Румий асарлари каталоги билан бойиди

Миллий кутубхона фонди Мавлоно Румий асарлари каталоги билан бойиди
09.09.2019

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди “A Descriptive Catalogue of The Manuscripts and Editions of Maulana Rumis: Works in India” (Хиндистондаги Мавлоно Румий асарлари қўлёзма ва нашрларининг тавсифий каталоги) билан бойиди. Мазкур католог  2018 йилда 192 бет ҳажмда, Хиндистондаги Маданият вазирлиги Индира Ганди номидаги Миллий санъат марказида Дели университети профессори Шариф Хусайн Қосимий ва Индира Ганди номидаги Миллий санъат маркази директори доктор Рамеш К.Гуар муаллифлиги остида нашр этилди. Ушбу китоб инглиз тилида нашр этилган.

Ушбу каталог Хиндистонда, хусусан хинд олимлари ва адибларининг Мавлоно Румийга бўлган қизиқишларини акс эттирган. Шунингдек, мазкур каталог Румийшунос олимлар, илмий тадқиқотчилар ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган бўлиб, Мавлоно Жалолиддин Румийнинг ҳаёти ва ижодини, унинг адабий меросини ўрганишда, асраб-авайлаш ва авлодларга етказишда манба сифатида хизмат қилади.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, каталог муаллифи Профессор Шариф Хусайн Дели университетинг форсий тил кафедраси ўқитувчиси бўлиб ишлайди. У дастлаб магистр,  фалсафа фанлари доктори илмий унвонига, сўнг Нью-Делидаги археология мактабида археология бўйича аспирант дипломига эга бўлди. Унинг Хиндистон , Европада нашр этилган 15дан ортиқ китоблари ва  200га яқин инглиз, форс ва урду тилларида мақолалари чоп этилган.

Доктор Рамеш К. Гаур ҳозирги кунда Нью-Дели, Джавахарлала Неру номидаги Университетнинг кутубхоначиси бўлиб ишлайди. Ундан олдин у Индира Ганди номидаги Миллий санъат маркази Kala Nidhi  кутубхонасичи, сўнг мудири бўлиб ишлаган.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ