Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Арнасой туманида янги ахборот-кутубхона маркази очилди

Арнасой туманида янги ахборот-кутубхона маркази очилди
05.09.2019

Бугунги кунда Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус - ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига урғу бериб келинмоқда. Жумладан, мазкур ташаббуслардан бири ёшлар маънавиятини юксалтириш улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Шулар қаторида 2019 йил 29 август куни Жиззах вилоятининг 12 та туманида очилиши режалаштирилаётган ахборот-кутубхона марказларининг биринчиларидан Арнасой туманида ахборот-кутубхона маркази очилиш маросими бўлиб ўтди.

Замонавий ахборот-технологиялари билан жихозланган Арнасой ахборот-кутубхона марказининг фонди 50 мингдан зиёд бўлиб, кутубхонада 30 та ўринга эга бўлган кенг ўқиш зали, 24 та компьютер билан жихозланган электрон ўқиш зали, китобларни сақлаш хонаси, Book-kafe, болалар адабиёти билан бойитилган болалар ўқиш зали, шунингдек, кутубхонада Wi-Fi худуди ҳам мавжуд.

Ахборот-кутубхона марказининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов ва Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновлар иштирок этдилар. Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов марказни янги адабиётлар билан бойитиш, бу ерга китобхонларни, хусусан, ёшларни жалб этишга оид тавсиялар бериб ўтди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, мазкур марказ очилшида Ички ишлар вазирлиги ҳомийлик қилди.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ