Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида онлайн тренинг бўлиб ўтди

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида онлайн тренинг бўлиб ўтди
04.09.2019

2019 йил 28-29 август кунлари  Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Springer Nature хорижий маълумотлар базаси” мавзусига бағишланган онлайн тренинг бўлиб ўтди. Онлайн-тренингда ахборот-кутубхона мутахассислари иштирок этдилар. Тренингда ўз маърузалари билан матиматика бўйича бош мухаррир Набиль Хелифи, лицензия ишлари бўйича бошқарувчи, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондаги Springer Nature вакили Ирина Александрова, махсулотлар бўйича бош менеджер Эвелин Рамфорт, журналлар бўйича менеджер Петти Чаравициду, электрон махсулотлар бўйича бош менеджер Воутер ван дер Вельде, илмий масалалар бўйича мутахассис Сатьявати Харделар қатнашдилар.

Маълумот учун: Springer Nature 1842 йилдан бери мавжуд бўлган дунёдаги энг йирик илмий нашрларнинг биридир. 2015 йилнинг май ойида компания иккита йирик таниқли Nature (Nature and Scientific American) шунингдек Springer Science+Business компанияларнинг бирлашиши билан мустаҳкамланди.

Springer Nature да дунёнинг етакчи олимлари ва кўплаб нобел мукофоти совриндорларининг илмий мақолалари нашр этилади. Нашриётнинг барча журналлари юқори илмий даражага эга бўлган журналлардир.

Springer Nature компанияси ва Ўзбекистон олимлари азалдан стратегик шериклардир. Ҳозирги кунда Springer Nature нашриёт уйи Ўзбекистондан олинган мақолалар ва китоблар сони бўйича биринчи ўринларнинг бирида туради, шунингдек, бошқа нашриётларга қараганда энг кўп нашр қилинган мақолалар айнан Ўзбекистондан эканлигини кўрсатади. Ҳар йили Springer Nature нашриётида Ўзбекистон олимлари томонидан илм-фаннинг турли соҳалари бўйича 200дан ортиқ мақолаларни нашр этадилар, бу кўрсаткичлар чет элда чоп этилган барча мақолаларнинг 20 % ташкил этади.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ