Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > ХУРМАТЛИ ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР!

ХУРМАТЛИ ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР!
23.08.2019

Ҳаммага маълумки, ҳозирги кунда тадқиқотчилар  ишончли  манбалар, маълумотлар ва мавзу бўйича замонавий илмий адабиётларга муҳтож ва бу тўлиқ матнли базаларга зарурат борлигини билдиради.

 

Тақдим этилган маълумотларнинг долзарблиги ва тўлиқлиги жуда муҳим ахамиятга эгадир.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 2017 йил учун Springer Nature маълумотлар базаси асосида инглиз тилида куйдаги йўналишлар бўйича электрон китоблари мавжудлигини эълон қиламиз:

Кимё

Энергетика

Математика

Физика

Астрономия

Компьютер технологиялари

Атрофимиздаги олам

Профессионал ва амаълий фанлар

 

Springer базаси дунёдаги энг йирик нашриёт бўлиб, у 1842 йилдан бери иш юритади. Springer Nature тадқиқотчилар, талабалар, ўқитувчилар ва мутахассисларга хизмат қўрсатадиган етакчи илмий таълимий база ҳисобланади.

Барчани Springer Nature ресурсларидан фойдаланиш учун таклиф этамиз.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ