Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > ДИҚҚАТ! МЕДИА МАРКАЗДА ОВОЗ ЁЗИШ ЖАРАЁНИ КЕТМОҚДА!

ДИҚҚАТ! МЕДИА МАРКАЗДА ОВОЗ ЁЗИШ ЖАРАЁНИ КЕТМОҚДА!
23.08.2019

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Медиа марказида видео ва овоз ёзиш жараёникетмоқда. Замон талабларидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Медиа маркази медиа таълим муҳитини технологик жиҳатдан қўллаб-қувватлашга бағишланган материалларни тақдим этади. Шуни эътиборга олиш керакки, замонавий ўқувчилар рақамли маконда икки томонлама ўзаро таъсир доирасида яшайдиган "рақамли авлод" ни англатади. Бугунги кунда ушбу рақамли макон "янги медиа" муҳим роль ўйнайдиган медиа майдонига айланмоқда.

Ўзбекистон Миллий кутутбхонасида ташкил этилган Медиа марказининг овоз ёзиш студияси — замонавий техник воситалар ва дастурий таъминотлар билан овоз ёзиб олиш ва таҳрирлаш имконига эга.

Айни кунларда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Медиа марказида ўзбек шоир ва ёзувчиларининг асарларини видео ва аудио ёзиб олиш жараёни авжида. Ҳозирга қадар Медиа марказнинг овоз ёзиш студиясига Азим Суюн, Шукур Қурбон, Тўра Мирзо сингари шоирлар ўз шеърлари билан ташриф буюрдилар. Бугунги меҳмонимиз- шоир Абдунаби Бойқўзиев.

 

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ