Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Нодир дурдоналар муаллифи” деб номланган адабиётлар кўргазмаси

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Нодир дурдоналар муаллифи” деб номланган адабиётлар кўргазмаси
21.07.2019

2019 йил 21 июль куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг “Жаҳон” ўқиш залида америкалик ёзувчи Эрнест Хемигуэй таваллудининг 120 йиллигига бағишланган “Нодир дурдоналар муаллифи” деб номланган адабиётлар кўргазмаси очилди. Кўзгазмада муаллифнинг турли тилларда чоп этилган сара асарлари ўрин олган.

Эрнест Миллер Хемингуэй 1899 йилнинг 21 июль куни Иллинойснинг Оак Парк деган жойида дунёга келди. Ёш Хемингуэй 1913-1917 йилларда Оак Парк ва Ривер Форест Хайдаги мактабларга қатнаган. Барча фанлардан аъло баҳога ўқиш билан бирга, бокс ва америкача футбол билан шуғулланган.

Унинг дастлабки ижодий машқлари мактаб нашрлари бўлмиш “Ртапезе” ҳамда “Табула”да чоп этилади. Кейинчалик ўша нашрларга ўзи муҳаррирлик қилади. Баъзан Ринг Ларднерга ҳавас қилиб, “кичик Ринг Ларднер” тахаллуси остида ижод ҳам қилади. Мактабни тамомлагач, “Канзас Сити Стар” газетасида мухбир сифатида иш бошлайди.

Ов қилиш, балиқ тутиш, ўрмонда ва Шимолий Мичигандаги кўллар бўйида сайр қилиш унга жуда ёқарди.

Эрнест биринчи жаҳон урушида қатнашади. Бироқ кўриш қобилияти пастлиги сабабли тиббий кўрикдан ўтолмай, қизил хоч жамиятига аъзо бўлади. Фронтда ўлим билан илк маротаба юзма-юз келган адиб кейинчалик бу ҳақда ўзининг “Ўлимнинг табий тарихи” ҳикоясида баён этади. Мазкур урушда Хемингуэй жиддий жароҳатланди. Руҳиятида ўчмас из қолдирган уруш унинг асарларида, ҳусусан, “Алвидо, қурол!” ва “Энг қисқа ҳикоя” асарларида ўз ифодасини топди. Урушдан кейин Хемингуэй ватанига қайтиб, “Торонта Стар” газетасидаги фаолиятини давом эттиради.

Дастлабки ҳикоялар китоби — «Бизнинг замонда» (1924), «Қуёш чиқади» (1926), «Алвидо, қурол!» (1929) романларида урушнинг бемисл мантиқсизликлари, инсон ҳақҳуқуқлари, эркига тажовуз, айни пайтда, инсоний мардлик, қадр-қиммат ва мухаббатнинг ҳар қандай ёвуз кучлардан устунлиги ёрқин ифодаланган. «Пешиндан кейинги ўлим» (1932), «Африканинг яшил тепаликлари» (1935), «Ғолибга байроқ берилмайди» (1933) ҳикоялар тўплами дунё юзини кўради. «Ҳўкизнинг шохи», «Френсис Макомбернинг бахти», «Килиманжаро қорлари» (1936) ҳикоялари, «Тўқчилик ва йўқчилик» (1937) романида Хемингуэй ижодий юксалиши кўзга ташланади. У ҳар қандай урушни қоралайди, шу туфайли инсоният азият чекаётганига эътибор қаратади. Бадиий жиҳатдан анча юксак бўлган «Дарёнинг нарёғида, дарахтлар соясида» (1950) романи, «Чол ва денгиз» (1952) қиссаси Хемингуэйга катта шуҳрат келтирди ва у Нобел мукофотига сазовор бўлди. Эрнест Хемингуэйнинг “Замонамизда”, “Аёлларсиз эркаклар” (1927) ва “Ғолиб ҳеч нарса олмайди” (1933) ҳикоялари Хемингуэйнинг моҳир ҳикоянавислигининг исботи ҳисобланади.

Унинг «Чол ва денгиз», «Алвидо, қурол!» ва бошқа асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ