Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида рус ёзувчиси А.С.Пушкин таваллудининг 220 йиллигига бағишлаб Ҳумоюн Акбаров томонидан таржима қилинган “Тумор” китоби тақдимоти

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

19.07.2019 Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Шахматнинг сирли олами” деб номланган китоб-расмли кўргазма бўлиб ўтди

18.07.2019 «Мовий жомадон» акциясининг навбатдаги сайёр тадбири Халқаро шахмат кунига бағишланди

17.07.2019 2019 йил июнь ойида энг кўп ўқилган газеталар топ 5 талиги

16.07.2019 Ўзбекистон Миллий кутубхонасида фойдаланувчилар учун асосий, ёрдамчи ва очиқ фондлардан буюртма бериш имкони яратилган. Миллий кутубхонанинг Адабиётларни бериш ва диспетчерлик хизмати томонидан ушбу фондларга берилган буюртмалар таҳлили олиб борилади ва соҳалар бўйича энг кўп ўқилган китоблар аниқланади.

10.07.2019 Ўзбекистон Миллий кутубхонасида рус ёзувчиси А.С.Пушкин таваллудининг 220 йиллигига бағишлаб Ҳумоюн Акбаров томонидан таржима қилинган “Тумор” китоби тақдимоти

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида рус ёзувчиси А.С.Пушкин таваллудининг 220 йиллигига бағишлаб Ҳумоюн Акбаров томонидан таржима қилинган “Тумор” китоби тақдимоти
10.07.2019

2019 йил 10 июль куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида рус ёзувчиси А.С.Пушкин таваллудининг 220 йиллигига бағишлаб Ҳумоюн Акбаров томонидан таржима қилинган “Тумор” китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда таниқли таржимонлар, адабиёт тарғиботчилари, журналистлар ва Пушкин шеърияти ихлосмандлари иштирок этдилар. “Тумор” китоби Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан чоп этилган бўлиб, А.С.Пушкин таваллудининг 220 йиллигига туҳфа этилди.

Тадбирни очиқ деб эълон қилар экан, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али яқинда мамлакатимизда рус адабиётининг қуёши Александр Сергеевич Пушкин таваллудининг 220 йиллиги кенг нишонланганини, унинг доирасида кўплаб адабий тадбирлар бўлиб ўтганини, ҳамда Пушкин ижодининг ўрганилганлиги ва ўзбек шоирлари томонидан таржима қилинганлигини айтиб ўтди. “Пушкин адабиётнинг барча жанрларида ижод қилган серқирра адиб. Унинг асарлари таржимасига  бугунги авлод вакилларининг мурожаати шоир ижоди мангу ва  барҳаётлигини  яна бир карра тасдиқлади. Ҳумоюн Акбаров томонидан таржима қилинган “Тумор” китоби тақдимоти ҳам шулар жумласидан. Пушкин шеърияти таржимасига қўл уришдан аввал, Ҳумоюн унинг ўзбек тилига таржима қилинмаган 170дан зиёд асарларини жамлади”.

Адабиётшунос олим Сувон Мели Пушкин ижодининг ўзбек адабиётига яқинлиги, унинг шеъриятида дўстликнинг тараннум этилиши алоҳида таҳсинга лойиқлигини айтиб ўтди. “Ҳумоюн Пушкин асарлари  таржимасига дабдурустдан қўл ургани йўқ. У, аввало, устозлар томонидан амалга оширилган таржималарни, Пушкиннинг ҳаёти ва ижодини, ҳар бир асарининг ўзига хослигини пухта ўрганиб чиқди. Айниқса, у       нинг лицей ташкил этилган кунга бағишлаб ёзилган “19 октябрь” шеъри таржимасида Ҳумоюн шоирнинг ички хиссиётлари, лицейига муҳаббат, дўстларига соғинч туйғуларини асл ҳолатича бера олган”.

Шоир Шукур Қурбон китобда шоир адабий меросининг каттагина қисми қамраб олингани, унда Ҳумоюн томонидан амалга оширилган таржималар шоир ижодий фаолиятининг деярли барча даврларида – 1814 йилдан тортиб 1836 йилгача ёзган шеърларидан, “Лўлилар”, “Анжело” ва “Рицарлар замонидан саҳналар” достонларидан иборатлигини айтиб ўтди.

Тадбир сўнгида таржима муаллифи Ҳумоюн Акбаров сўзга чиқиб, таржима жараёни ҳақида ҳикоя қилди ва барча хайрихоҳ инсонларга миннатдорлик билдирди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ