Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Халқаро ҳамкорлик-самарали фаолият гарови

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

19.07.2019 Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Шахматнинг сирли олами” деб номланган китоб-расмли кўргазма бўлиб ўтди

18.07.2019 «Мовий жомадон» акциясининг навбатдаги сайёр тадбири Халқаро шахмат кунига бағишланди

17.07.2019 2019 йил июнь ойида энг кўп ўқилган газеталар топ 5 талиги

16.07.2019 Ўзбекистон Миллий кутубхонасида фойдаланувчилар учун асосий, ёрдамчи ва очиқ фондлардан буюртма бериш имкони яратилган. Миллий кутубхонанинг Адабиётларни бериш ва диспетчерлик хизмати томонидан ушбу фондларга берилган буюртмалар таҳлили олиб борилади ва соҳалар бўйича энг кўп ўқилган китоблар аниқланади.

10.07.2019 Ўзбекистон Миллий кутубхонасида рус ёзувчиси А.С.Пушкин таваллудининг 220 йиллигига бағишлаб Ҳумоюн Акбаров томонидан таржима қилинган “Тумор” китоби тақдимоти

Халқаро ҳамкорлик-самарали фаолият гарови
26.06.2019

2019 йил 26 июнь куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси тасарруфидаги Тошкент шаҳар «Билим» ахборот-кутубхона марказида «Ўзгараётган дунёда кутубхоналарни ривожлантириш стратегияси» мавзусига бағишланган халқаро вебинар бўлиб ўтди. Вебинар Тошкент шаҳар «Билим» ахборот-кутубхона маркази ва Беларусь Республикасининг И.Х.Колодеев номидаги Борисов марказий кутубхонаси ўртасидаги ҳамкорлик битими ва меморандум доирасида ташкил этилди.

Тадбир кутубхоналар директорларининг кириш сўзлари билан бошланди. «Билим» АКМ директори Ҳ.Каримова ўз нутқида мазкур вебинар ҳамдўстлик мамлакатларидаги хамкасбларимиз билан танишиш, дўстлашиш, фикр ва режалар билан алмашиш каби имкониятлар соҳамизни янада ривожланишига хизмат қилишини эътироф этди.

Вебинар давомида иштирокчиларга белоруссиялик ҳамкасбларимиз томонидан «И.Х.Колодеев номидаги Борисов Марказий кутубхонаси–региондаги ижтимоий - маданият маркази» номли ҳамда «Билим» АКМнинг ходимлари томонидан тайёрланган «Китобхон ва китобхонлик маданияти: янги давр кутубхонаси» номли тақдимотлари намойиш қилинди.

Видеоконференцияда Борисов кутубхонасининг фаол китобхони, Ўзбекистонда анча йиллар яшаган аёл билан дилдан сухбат уюштирилди. У Ўзбекистонда яшаган йиллари ва И.Х.Колодеев номидаги Борисов Марказий кутубхонасининг ҳаётидаги ўрни ҳақидаги қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашди.

Вебинар давомида учрашув иштирокчилари кутубхона соҳасидаги долзарб муаммоларни ва соҳада бўлаётган ўзгаришларни муҳокама қилишди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ