Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонаси - абитуриентларга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

19.07.2019 Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Шахматнинг сирли олами” деб номланган китоб-расмли кўргазма бўлиб ўтди

18.07.2019 «Мовий жомадон» акциясининг навбатдаги сайёр тадбири Халқаро шахмат кунига бағишланди

17.07.2019 2019 йил июнь ойида энг кўп ўқилган газеталар топ 5 талиги

16.07.2019 Ўзбекистон Миллий кутубхонасида фойдаланувчилар учун асосий, ёрдамчи ва очиқ фондлардан буюртма бериш имкони яратилган. Миллий кутубхонанинг Адабиётларни бериш ва диспетчерлик хизмати томонидан ушбу фондларга берилган буюртмалар таҳлили олиб борилади ва соҳалар бўйича энг кўп ўқилган китоблар аниқланади.

10.07.2019 Ўзбекистон Миллий кутубхонасида рус ёзувчиси А.С.Пушкин таваллудининг 220 йиллигига бағишлаб Ҳумоюн Акбаров томонидан таржима қилинган “Тумор” китоби тақдимоти

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси - абитуриентларга
03.07.2019

Яна абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун энг қизғин палла келди... Университетларда ҳужжатларни қабул қилиш жараёни авжига чиққанда, Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ўқув залларида талабалар кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўришмоқда.

Касб танлаш энг муҳим ҳаётий қарорлардан бири ҳисобланади. Олий ўқув юртини танлагач, абитуриентлар мутахассислик фанлари бўйича пухта тайёргарлик кўрадилар. Бундай даврда Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ўқув заллари  олий ўқув юртларга кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўраётган абитуриентлар билан гавжум.

Кимдир қоидалар ва теоремаларни такрорлайди, кимдир математик масалаларни ёки бошқа фанлардан тестларни ечади, кимдир китоб жавонлари орасидаги йўлакларда ўтириб китоб ўқийди ёки бир шеър ёдлайди, кимдир кутубхона қаватлари ўртасидаги майдончаларда муаммоли масалаларни ечиш йўлларини муҳокама қилади ва яна кимдир бошқасига ўқишга кириш жараёнининг жиҳатларини тушунтиради...

“Ўзбекистон” ўқиш залида кириш имтиҳонларида абитуриентларга кўмак берадиган китоблар, дарсликлар, тестлар тўпламларидан ташкил топган “Абитуриентлар эътиборига!” деб номланган кўргазма тақдим этилди. Кўргазмада турли фанлар бўйича кириш имтиҳонларига тайёргарлик бўйича янги нашрлар ҳамда турли касблар ҳақидаги дунёқарашни кенгайтирувчи китоблар билан танишиш мумкин.

Биз уларнинг баъзиларини суҳбатга тортдик. Қуйида сизларни абитуриентлар фикрлари билан таништирамиз.

Хусниддин Зойиржонов: “Мени техника йўналиши қизиқтиргани боис мен Тошкент ахборот технологиялари университетини танладим. Ҳозирда физика, математика ва чет тили бўйича имтиҳонларга тайёргарлик кўряпман. Шу мақсадида мен ҳар куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига келаман. Мен бу ерга тинч, салқин ва барча қидирган адабиётлар шу ердан топилиши осон бўлганлиги учун келаман”.

Абдулазиз Абдувохидов: “Мен жахон иқтисодиёти ва дипломатияси университетига ўз ҳужжатларимни топширдим. Бу ердаги катта базадан ўзимни қизиқтирган иқтисод ва сиёсат соҳалари бўйича барча адабиётларни топа оламан. Бу ер кенг, ёруғ, ҳамма шароитлар яратилган”.

Наврўзбек Ўланов: “Кутубхонада абитуриентлар учун шароитлар мавжуд: салқин, қулай, керакли китобларни бемалол топиб оламиз. Дўстим Жаҳонов Алишер билан бу йил Тошкент молия университети талабаси бўлиш ниятимиз бор”.

Хосият: “Бу ер жуда тинч, бизнинг диққатимизни жамлаш учун қулай жой. Бунинг устига бошқа абитуриентларнинг тайёргарлик кўраётганини кўриб ўзимизда ҳам шундай интилиш сезамиз. Яна биз бу ерда тортишувлар орқали турли муаммоли саволларни муҳокама қиламиз”.

Муҳиддинов Муҳриддин: “Биз учун кутубхонада дарс қилиш жуда қулай. Биз дўстларимиз билан биргаликда математикадан тайёргарлик кўряпмиз. Бу ерда яратилган шароитлар ҳамда ўзимизда бўлмаган адабиётларни топишда ёрдам бераётгани учун кутубхона ходимларига раҳмат айтаман”.   

Биз абитуриентларга кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширишларини тилаб қоламиз ва уларни келажакда талаба сифатида фойдаланувчиларимиз сафида кўришдан мамнун бўламиз!

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ