Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатилишини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига бағишланган брифинг

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

19.07.2019 Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Шахматнинг сирли олами” деб номланган китоб-расмли кўргазма бўлиб ўтди

18.07.2019 «Мовий жомадон» акциясининг навбатдаги сайёр тадбири Халқаро шахмат кунига бағишланди

17.07.2019 2019 йил июнь ойида энг кўп ўқилган газеталар топ 5 талиги

16.07.2019 Ўзбекистон Миллий кутубхонасида фойдаланувчилар учун асосий, ёрдамчи ва очиқ фондлардан буюртма бериш имкони яратилган. Миллий кутубхонанинг Адабиётларни бериш ва диспетчерлик хизмати томонидан ушбу фондларга берилган буюртмалар таҳлили олиб борилади ва соҳалар бўйича энг кўп ўқилган китоблар аниқланади.

10.07.2019 Ўзбекистон Миллий кутубхонасида рус ёзувчиси А.С.Пушкин таваллудининг 220 йиллигига бағишлаб Ҳумоюн Акбаров томонидан таржима қилинган “Тумор” китоби тақдимоти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатилишини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига бағишланган брифинг
01.07.2019

2019 йил 1 июль куни ЎЗбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатилишини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Брифингда соҳа мутахассислари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори У.Тешабоева брифинг иштирокчиларини қутлади ва уларни мазкур қарорнинг моҳияти билан таништирди. “Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ичида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш масаласига давлат сиёсати даражасида аҳамият қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 7 июнь куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатилишини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-4354-қарори қабул қилиниши мазкур ташаббусда келтирилган  китобхонликнинг ҳамда ёшларнинг маънавий тарбиясини шакллантиришда мутолаанинг аҳамиятини янада мустаҳкамлаб бермоқда. Бугунга қадар соҳамизга доир бир қанча қарорлар чиққан, охиргиси 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-3271-сон қарори нашриётлар ва китоб тарқатиш тизимини ҳам қамраб олган бўлса, бугунги қарор айнан кутубхоначилик соҳасига қаратилган.

Ўзбекистонда ахборот-кутубхона соҳасини такомилаштиришга тегишли

Мазкур қарор қабул қилингандан буён оммавий ахборот воситалари орқали маҳсус кўрсатувлар, уларда соҳа мутаҳассислариниг чиқишлари, республикамиздаги барча ахборот-кутубхона муассасаларида унинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятини очиб беришга йўналтирилган тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Вилоят ахборот-кутубхона марказлари директорлари жойларда Президент қарорида белгиланган вазифалар ҳамда уларнинг ижроси юзасидан амалга ошириладиган ишлар, мавжуд муаммолар ва соҳадаги ижобий ўзгаришларга бағишланган интервьюлар бермоқдалар, сиёсий-ижтимоий газета ва журналларда, интернет сайтларида мазкур Қарор мазмун  ва моҳияти, ҳусусан аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатилишини сифат жиҳатидан янада ривожлантириш, соҳадаги асосий вазифаларни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида таҳлилий мақолалари билан қатнашиб келмоқдалар.

Қарорда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси қошида 186 та туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларини ташкил этиш, шунингдек, умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари қошида фаолият кўрсатаётган барча ахборот-ресурс марказларини тугатиш ва уларнинг китоб фондлари ва штат бирликларини янгидан ташкил қилинаётган туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларига бериш кўзда тутилган.

Мазкур қарор билан 2019 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасида ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш Концепцияси тасдиқланди ва 2019 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасида ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури дастури ишлаб чиқилди”, - дея хабар берди У.Тешабаева.

Тошкент шаҳар “Билим” ахборот-кутубхона маркази директори Ҳ.Каримова мазкур қарорда кутубхона ишини босқичма-босқич ташкил этиш белгиланганини алоҳида айтиб ўтди. “Қарорнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, унда аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш, ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган аниқ вазифаларнинг белгиланганлигидадир. Зеро, аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишда меъёрий – ҳуқуқий базани такомиллаштириш, давлат-хусусий шериклик фаолиятни йўлга қўйиш, хусусий ва электрон (виртуал) кутубхоналар тармоғини кенгайтириш, электрон китоблар тарқатишга ихтисослашган интернет-ресурслар билан ҳамкорликни кенгайтириш, китоблар фондини яхши сақланишини таъминлаш каби вазифаларни  бажариш орқали  кутубхона хизмати фаолиятини жаҳон андозалари даражасига кўтариш мумкин.

Қарорга асосан тасдиқланган 2019 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш Концепциясиси  республика ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантиришнинг мақсадлари, вазифалари, тамойиллари, устувор йўналишлари ва механизмларини белгиловчи қарашларнинг ягона ва бир бутун тизимини ўзида акс эттиради.

Унда кўрсатилган ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантиришнинг мақсад ва вазифалари ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ислоҳ қилиш шароитларида мамлакатда кечаётган ўзгаришлар ва халқаро амалиётга мувофиқ бўлишини таъминлайди. Ушбу Концепция фуқароларнинг ижтимоий ҳолати ва яшаш жойидан қатъи назар, ахборотни эркин олиш ҳуқуқини ўрнатувчи, ахборот-кутубхона фаолиятини ҳамда маданият соҳасидаги сиёсатни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, республикада ахборот-кутубхона фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тизимини белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган”, - деди Ҳ.Каримова.

Брифингда, шунингдек, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети профессори М.Раҳматуллаев, Давлат илмий-тиббиёт кутубхонаси директори Ф. Болкунова ва Касб-ҳунар таълими маркази Бош мутахассиси К.Мавлоновлар сўзга чиқиб, “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатилишини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорнинг моҳияти, бугунги кундаги аҳамияти ҳақида сўзлар эканлар, фуқароларнинг ахборотдан эркин фойдаланиш бўйича конституциявий ҳуқуқларини таъминловчи аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини ривожлантириш, миллий ва жаҳон маданий бойликлари, амалий ва фундаментал билимлар билан таништириш, шунингдек, мамлакатимизнинг ахборот-кутубхона муассасаларида мавжуд миллий-маданий меросни сақлаш кабилардан иборат Ўзбекистонда ахборот-кутубхона соҳасини самарали ривожлантиришнинг стратегик мақсадларини айтиб ўтдилар.

Брифингда журналистлар томонидан Ўзбекистонда ахборот-кутубхона соҳасида хусусий шерикчилик қай даража ривожланганлиги ва бунда Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг хайрихоҳлигига доир, мазкур Қарорда белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида “Йўл ҳаритаси” ишлаб чиқилганлиги ва қабул қилинган қарор натижасида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фаолиятидада қандай ўзгаришлар кутилаётгани ҳақида саволлар берилди.

ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган бирча саволларга жавоб олдилар ва брифинг ташкилотчиларига миннатдорлик билдирдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ