Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Е.Бетгер библиографик фаолиятига доир адабиётлар кўргазмаси

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

19.07.2019 Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Шахматнинг сирли олами” деб номланган китоб-расмли кўргазма бўлиб ўтди

18.07.2019 «Мовий жомадон» акциясининг навбатдаги сайёр тадбири Халқаро шахмат кунига бағишланди

17.07.2019 2019 йил июнь ойида энг кўп ўқилган газеталар топ 5 талиги

16.07.2019 Ўзбекистон Миллий кутубхонасида фойдаланувчилар учун асосий, ёрдамчи ва очиқ фондлардан буюртма бериш имкони яратилган. Миллий кутубхонанинг Адабиётларни бериш ва диспетчерлик хизмати томонидан ушбу фондларга берилган буюртмалар таҳлили олиб борилади ва соҳалар бўйича энг кўп ўқилган китоблар аниқланади.

10.07.2019 Ўзбекистон Миллий кутубхонасида рус ёзувчиси А.С.Пушкин таваллудининг 220 йиллигига бағишлаб Ҳумоюн Акбаров томонидан таржима қилинган “Тумор” китоби тақдимоти

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Е.Бетгер библиографик фаолиятига доир адабиётлар кўргазмаси
30.06.2019

2019 йил 28 июнь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси “” ўқиш залида тарихчи ва шарқшунос олим, библиограф, китобшунос Евгений  Карлович  Бетгер ҳаётига ва фаолиятига бағишланган адабиётлар кўргазмаси очилди. Кўргазмада Е.К.Бетгернинг китоблари, илмий изланишлари, илмий рисолалари, ўқув қўлланмалари ва унинг фаолияти ҳақида хотира-китоблар ўрин олди.

Таниқли китобшунос, библиограф, кутубхонашунос, шарқшунос-таржимон ва муаллим Евгений Карлович Бетгер 1887 йил 30 июнда Тошкентда немис иммигрант оиласида туғилди. 1905 йили Тошкент эркаклар гимназиясини тугатди. 1920 – 1924 йилларда Ўрта Осиё давлат университетининг шарқшунослик факультетида шарқ тилларини мукаммал ўрганди. 1914-1918 йилларда Тошкент эркаклар гимназиясида рус тили ва адабиёти муаллими сифатида меҳнат фаолиятини бошлади. 1915 йилла Бетгер кутубхоначилик соҳасида иш бошлади, дастлаб Рус География жамиятининг Туркистон бўлимида кутубхоначи бўлиб ишлади ва бир вақтнинг ўзида жамият аъзоси сифатида хазиначи вазифаларини бажарди. Унинг хизмати билан кутубхона иши жонланди, китобларни жойлаштириш, уларга карточкалар ёзиш, предмет каталогини тузиш ишларини бошлади. Кутубхона фондини олимлар ёрдамида 10 мингдан оширди.

Е.К.Бетгер библиографик кўрсаткичлардаги мавжуд УДК иқтибозларини бирма-бир қўлда ёзиб чиқиб, ягона жадвал ҳолига келтирди ва 1918 йил ёзида миллий Туркистон кутубхоналари ходимлари учун “Универсал ўнлик классификацияси” рисоласини чоп этди. Унинг иши билан танишиб чиққан Брюссель Халқаро кутубхона институти тадқиқотчилари Бетгерга амалга оширган  ишлари учун ташаккур изҳор этдилар ва новаторлик ғояларини тан олганликларини айтдилар. Рисолага илова қилинган услубий ишланма узоқ йиллар давомида УДК ва бошқа кутубхона техникасида Туркистон кутубхона фондлари ходимлари учун ягона қўлланма сифатида хизмат қилиб келган.

Е. К. Бетгер 1922 йилдан 1931 йилга қадар Туркистон Халқ кутубхонаси директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари бўлиб, 1974 йилгача илмий котиб, бўлим мудири лавозимларида ишлади. Қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар хизматининг ташкил этилишида буюк ўлкашунос, китобшунос ва библиограф Е.К.Бетгернинг хизмати беқиёс. У мазкур тўпламни кейинчалик топилган манбалар билан тўлдириб борар эди. 1952 йилда эса Е.К.Бетгер Москва кутубхонаси нодир нашрлар бўлимида “Туркестанский сборник”нинг яна 29 жилдини борлигини аниқлади. Тадқиқот давомида уларнинг сарлавҳалари ва манба кўрсаткичлари тўғри келмаслиги аниқланди.  Бетгер уларни манбаси, санаси ва соҳаси бўйича ажратиб тартибга солди ва барча 29 жилдга соҳаси, мазмуни ва манбаларда келтирилган муаллифларнинг шахси бўйича кўрсаткичлар тузди. 1953 йилда эса муқобили бўлмаган 594 жилддан иборат “Туркестанский сборник” илмий таърифлари ва тавсифлари билан Алишер Навоий номидаги Давлат кутубхонасига армуғон этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Миллий кутубхонасида, ҳар йили ўтказиладиган “Инфолиб” Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида “Бетгер ўқишлари” ташкил этилади. Мазкур тадбир Е.К.Бетгер хотирасига бағишланган бўлиб, олимлар, ахборот-кутубхона фанлари ўқитувчилари ва мутахассис-амалиётчиларнинг ахборот-кутубхона муассасалари фаолияти, ахборот-кутубхона хизмат кўрсатилиши, замонавий жамият инфраструктурасида фойдаланувчиларнинг ахборот маданияти ва медиасаводхонлиги ғояларини тарқатишда роли ва ўрнини аниқлаш, бирлаштириш мақсадига йўналтирилган.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ