Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Мои дорогие попутчики” деб номланган китоби тақдимоти

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Мои дорогие попутчики” деб номланган китоби тақдимоти
10.06.2019

2019 йил 10 июнь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида шоира, ёзувчи, санъатшунос-журналист Гухарик Багдасарованинг “Мои дорогие попутчики” (Менинг азиз ҳамроҳларим) деб номланган китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда санъатшунос олимлар, ёзувчилар, шоирлар, созандалар, ижрочилар, таржимонлар ҳамда муаллифнинг яқинлари ва дўстлари иштирок этдилар.

Шоира, ёзувчи, санъатшунос-журналист Гухарик Багдасарова - М.В.Ломоносов номидаги МДУ журналистика факультети ҳамда И.Е.Репин номидаги Ленинград тасвирий санъат, скульптура ва архитектура институтининг тасвирий санъат назарияси ва тарихи факультети битирувчиси. У кенг китобхонлар оммаси қалбилан жой роган “Близкое эхо” икки жилдли назмий, насрий ва публицистик тўплами, “Жизнь в свете бытия” хатлар ва қайдлар тўплами, “И я причастна” сара шеърлари тўплами, “Есть лишь путь” назмий, насрий ва публицистик тўплами, “Левитация” сара шеърлари тўплами муаллифидир.

У маданият, журналистика назарияси ва амалиёти, миллий маданият ва журналистика этикаси борасида илмий-маърифий фаолият билан фаол шуғулланиб келмоқда.

Гухарик Багдасарованинг «Мои дорогие попутчики»  деб номланган насрий ва публицистик асарлари тўпламига унинг сўнгги йилларда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда чиққан публикациялари ўрин олган. Бу Ўзбекистон тарихи, тасвирий санъати, фотографияси, кинематографияси, театр, адабиёт ва замонавий маданияти масалаларига қизиққанлар учун жуда муҳим манбадир. У қизиқарли ва маълумотларга бой бўлгани боис кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

 

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ