Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди “Электронная библиотека. Цифровые проекты в современной информационной среде: наука и практика” нашри билан бойиди

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди “Электронная библиотека. Цифровые проекты в современной информационной среде: наука и практика” нашри билан бойиди
21.05.2019

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди Президент кутубхонасида (Санкт-Петербург) нашр этилган “Электронная библиотека. Цифровые проекты в современной информационной среде: наука и практика” (Электрон кутубхона. Замонавий ахборот муҳитида рақамли лойиҳалар: фан ва амалиёт) нашрининг 8-сони билан бойиди.

Тўпламга фондларида кутубхона, архив ва музей ресурсларининг рақамлаштирилган нусхалари сақланадиган электрон кутубхоналарни ташкил этиш мавзусига бағишланган мақолалар киритилган. Тўпламда федерал ва минтақавий даражада, музей ва таълим муассасаларида универсал ва тармоқли кутубхоналарга асосланган рақамли лойиҳаларни амалга оширишнинг назарий ва амалий жиҳатларига бағишланган мақолаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, тўпламда кутубхона, архив ва музей электрон кутубхоналарида сақланаётган объектларининг рақамли нусхаларидан фойдаланиш имкониятлари билан таништирувчи мақолалар ўрин олган. Тўпламда Б.Н.Ельцин номидаги Президент кутубхонаси ва унинг филиалларида электрон ресурслар комплексини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Мақолалар “Научные статьи и сообщения” (Илмий мақолалар ва хабарлар), “Научная жизнь. Исследовательские проекты” (Илмий ҳаёт. Тадқиқот лойиҳалари), “Практические разработки и методические рекомендации” (Амалий ишланмалар ва услубий қўлланмалар”, “Даты и события” (Саналар ва ва воқеалар) бўлимларида келтирилган.

Ушбу нашр маданият муассасалари мутахассисларига, шунингдек электрон муҳитда миллий меросни яратиш ва тарғиб этишга қизиққан кўплаб китобхонлар учун мўлжалланган.

 

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ