Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ўқувчиларининг инновацион ғоялари такдимоти бўлиб ўтди

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ўқувчиларининг инновацион ғоялари такдимоти бўлиб ўтди
15.05.2019

2019 йил 15 май куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Sharq Ayoli” Халкаро Аёллар Жамоат Фонди, Тошкент шахар Халк таълими бошкармаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси  ва Кичик мактаб Академияси билан ҳамкорликда навбатдаги Экспертлар илмий кенгаши мажлиси бўлиб ўтди. Унда Тошкент шахар 64-сон мактаб ўқувчиларининг энг яхши илмий ишлари такдим этилди.

Тадбирни очиқ деб эълон қилар экан, «Sharq Ayoli» Халкаро Аёллар Жамоат Фонди раиси С.Турсунбоева унинг иштирокчиларини қутлади ва мамлакатимиз тараққиётида фонднинг ролини эътироф этди. “Фондимиз 1999 йилда ташкил топган. Ўтган 20 йил давомида 100 ортиқ лойиҳаларимиз ҳаётга тадбиқ этилди. 2010 йилда «Баркамол авлод йили» Давлат дастури доирасида ишга тушган «Баркамол авлод – Ватан фахри» таълим лойихҳаси – шулардан бири. Мазкур лойиҳанинг максади -ўкитувчиларнинг ижодий ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёшларни илмий фаолиятга жалб килиш, билим олишни рахбатлантириш, ҳамда баркамол авлодда етакчилик кўникмаларини шакллантириш. Бу лойиҳа шуниси билан аҳамиятли-ки, унда нафақат ўқувчилар, балки ўқитувчилар ва ота-оналар игтирок этадилар”, - дея таъкидлади С.Турсунбоева.

Тошкент шахар Халк таълими бошкармаси мутахассиси Ф.Ахмеджанова иштирокчиларни илмий ишларининг тақдимоти билан табриклади ва улар инновацион ғояларининг бардавом бўлишига ва амалга ошишига умид билдирди. “Бугун давлатимиз ёш авлоднинг ҳар томонлама етук бўлиб ривожланиши учун катта имкониятлар яратмоқда. Сизнинг ўз орзу ва ғояларингизни амалга ошириш учун барча қулайликлар яратилган. Бугун Экспертлар Кенгашининг мажлисига сизнинг ғояларингизни ҳақиқатга айлантиришга тайёр бўлган ҳомийлар ва ҳамкорларни таклиф этилган.  Умид қиламанки, бугунги лойиҳалар мамлакатимиз келажаги ҳаётида катта роль ўйнайди”.

Лойиха рахбари тарих фанлари номзоди Е.Асриева иштирокчиларни Кичик Академия фаолиятининг асосий тамойиллари билан таништирди ва Академия иштирокчиларининг лойиҳаларига билдирилган хайрихоҳлик ва қизиқиш учун “Sharq Ayoli” Халкаро Аёллар Жамоат Фонди миннатдорлик билдирди.

Экспертлар кенгаши олдида Тошкент шахар 64-сонли умумтаълим мактабида фаолият юритаётган Кичик Академия иштирокчиларининг энг долзарб илмий ишлари тингланди.

  1. “Маркетинг” - Наджмиддинов Саиднабихон и Ниёзов Шохруз.
  2. “Болалар фалажи (ДЦП) – хукм эмас”- Алиева Ирода
  3. “Буддизм ва ислом хакида кизикарли маълумот”- Джамалетдинова Шахзода
  4. “Бахт – бу нима?”- Наджимудинова Рухсора
  5. “Метрополитен учун инновацион ечим”- Каххаров Камолиддин
  6. “Микроорганизмлар”(инглиз тилида)- Ходжаев Жамшид
  7. “Интернет – муқобил ҳақиқатдир”- Баходиров Шахриёр
  8. “Шовқин ва инсон учун унинг оқибатлари”- Абдуллаева Муниса.

Хар бир нотиқнинг нутқи катта қизиқиш билан тингланди, кўтарилган масалаларнинг долзарблиги ва амалий аҳамияти қайд этилди. Илмий бахс-мунозаралар самарали бўлди, Экспертлар кенгаши аъзолари тадкикотчиларнинг мехнатсеварлигини ва ўз ишларига виждонан ёндашганликларини юксак бахолади.

Тақдимот иштирокчилари дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, ўқувчиларнинг инновацион ғоялари фирма ва корхоналар вакилларида катта қизиқиш уйғотди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ