Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Халқаро оила куни муносабати билан китоб-расмли кўргазма очилди

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Халқаро оила куни муносабати билан китоб-расмли кўргазма очилди
15.05.2019

2019 йил 15 май куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси “Кашфиёт” ўқиш залида БМТ Бош Ассамблеясининг Халқаро оила куни тўғрисида қабул қиган резолюциясига кўра, 1993 йилдан буён 15 май куни нишонланиб келаётган Халқаро оила куни муносабати билан “Соғлом оила-соғлом жамият”  деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди.

Кўргазмада мамлакат тараққиёти ва халқнинг обод турмуши гарови бўлмиш, жамиятнинг бўлаги, инсоний ва маданий қадриятлар ва анъаналарнинг давомийлигини  таъминловчи даргоҳ – оиланинг ҳуқуқий меъёрларини белгиловчи, оила ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ва унинг даҳлсизлигини таъминловчи меъёрий ҳужжатлар ўрин олган.

Китоб-расмли кўргазмада “Психология ва оила”, “Мактаб оиладан бошланади” туркуми остида чоп этилган китоблар ва оддий ўзбек оиласининг турмуш тарзи, байрамлари ва хордиқ дамлари акс эттирилган газета ва журналлар саҳифаларидан олинган расмлар ҳақли равишда алоҳида ўрин олган.

Шунингдек кўргазмага ташриф буюрган кутубхона фойдаланувчилари “Оила маънавияти-миллий ғурур”,  “Оила кодекси”, “Соғлом авлод-бизнинг келажагимиз”, “Соғлом турмуш тарзи ва оила”, “Оила одоби”, “Оила маънавияти”, “Оила –бахт қўрғони”, “Комил инсон тарбияси”, “Соғлом фарзанд-элга дилбанд”, “Ота бўлиш осонми?”, “Оила этикети”, “Фарзандга ўгитлар”, “Оилавий ҳаёт психологияси”, “Миллий тарбия”, “Энциклопедия молодой семьи”, “Книга о любви”, “Основы семейной жизни” ва “Культура дома” каби оиланинг муҳимлиги, уни мустаҳкамлаш, унда тенгликни таъминлашга қаратилган китоблар билан танишадилар.

“Соғлом оила-соғлом жамият”  деб номланган китоб-расмли кўргазмага ташриф буюрган кутубхона фойдаланувчилари мустаҳкам ва бахтли оила қуриш мавзусига бағишланган китоблар билан яқиндан танишадилар ва оилада вужудга келадиган муаммолар, низоларнинг олдини олиш, уларни бартараф этиш тўғрисида керакли маълумотларга эга бўладилар. 

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ