Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди қозоқ ёзувчилари асарлари билан бойиди

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди қозоқ ёзувчилари асарлари билан бойиди
10.05.2019

Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг фонди қозоқ ёзувчиларининг хорижий тиллардаги янги нашрлари билан бойиди. Китоблар Қозоғистон Миллий Академик Кутубхонаси томонидан ҳадя этилди. Инглиз, француз, испан, хитой ва араб тилларига таржима қилинган китоблар “Astana-Personal” нашриёти томонидан “Глобал дунёда замонавий қозоқ маданияти” лойиҳаси доирасида нашр этилди.

Ушбу лойиҳа доирасида замонавий қозоқ адабиёти намуналари тўплами БМТнинг 6 та тилига таржима қилинмоқда. Унинг вазифаси - дунёга замонавий қозоқ адабиёти, мусиқаси ва тасвирий санъати, хореографияси, кинематографияси ва театрининг ютуқларини тақдим этиш. Испан, француз, рус, хитой ва араб тилларидаги антологияларнинг таржималари ва нашрлари Кембриж университети (Сambridge University Press) билан ҳамкорликда амалга оширилган.

Кутубхона фондини тўлдирган китоблар Қозоғистон халқ ёзувчиси ёзувчиси, кўплаб тарихий романлар муаллифи Кабдеш Жумадилов, қозоқ романнависи Шерхон Муртазо, замонавий қозоқ адабиёти классик ёзувчиси Бексултон Нуржекеев, шоир, гроссмейстер, сўз устаси Мурат Ауес,  таниқли шоир, Қозоғистон халқ ёзувчиси, тилшунос-тадқиқотчи, туркийшунос ва дипломат Ўлжас Сулаймонов, ёзувчи ва драматург Дулат Исабеков, ёзувчи, кенодраматург ва жамоат арбоби Смагул Элубай ва бошқа қозоқ ёзувчиларининг қаламларига мансуб.

Мазкур адабиётлар Ўзбекистон Миллий кутубхонасидаги Қозоғистон адабиёти ва маданияти марказидан муносиб жой эгаллаб, ўзбек китобхонларида қозоқ маданий бойлиги билан яқиндан танишишга катта қизиқиш уйғотди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ