Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди “Букварь” китобининг дунёдаги илк факсимиле нашри билан бойиди

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди “Букварь” китобининг дунёдаги илк факсимиле нашри билан бойиди
10.05.2019

“Central Asia – 2019: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот кутубхона ресурслари” XIII Халқаро конференцияси қатнашчиси Беларусь Миллий кутубхонаси директори Роман Мотульский Ўзбекистон Миллий кутубхонасига “Букварь” китобининг дунёдаги илк факсимиле нашрини ҳадя этди.

 

1618 йилда Вильнюс яқинидаги Эвье (ҳозир Вевис шаҳри) қўрғонининг Свято-Духов православ биродарлиги босмахонасида дунёда биринчи “Букварь” китоби чоп этилган эди. Китоб Виленск шаҳридаги, ўша пайтларда Беларус-Литва юртларида православ таълимининг асосий маркази бўлган Свято-Духов монастири роҳиблари томонидан тайёрланган ва чоп этилган.

 

Ушбу янги нашр биринчи “Букварь”нинг 400 йиллигига бағишланган.

Р. Мотульский биринчи “Букварь” нинг факсимиль шаклини қайта тиклаш бўйича халқаро илмий ноширлик лойиҳасининг амалга оширилиши ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, у мазкур китоб факсимилеси таълимий фикр ёдгорлигини ҳаммабоп қилиш мақсадида яратилганини таъкидлади.

 

Маълумки, ушбу нашрнинг фақат иккита нашри шу кунгача сақланиб қолган ва улардан биттасигина тўлиқ нусха ҳсобланади. Ҳозирда у Лондонда, Миддл Темпл кутубхонасида сақланади. Бир неча саҳифаси етишмайдиган бошқа чала нусхаси эса Копенгагендаги Дания Қироллиги кутубхонасида сақланмоқда.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ