Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида компютер саводхонлиги бўйича ўқув машғулотлари

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида компютер саводхонлиги бўйича ўқув машғулотлари
07.10.2015

Ўзбекистонда 2015 йилни «Кексаларни эъзозлаш йили» деб эълон қилиниши муносабати билан ёши улуғ кексаларимизга эътибор, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва меҳр-мурувват кўрсатиш, уларнинг турмуш тарзини яхшилаш, ҳаёт фаолиятини юқори даражага кўтариш, фаоллаштириш ва бўш вақтини мақсадли ташкил қилишга йўналтирилган Давлат дастури ишлаб чиқилди. Мазкур дастурда белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Миллий кутубхонасида кекса ёшдаги фойдаланувчилар учун «Компютер саводхонлиги ва Интернетдан фойдаланиш» ижтимоий лойиҳаси жорий этилди. Унга асосан мунтазам равишда кекса фойдаланувчиларимизнинг компютер саводхонлигини ошириш ва Интернетда тармоғида ишлашни ўрганиш бўйича ўқув машғулотлари ташкил этилди.

Ахборот-коммуникация технологиялари ва хорижий ахборот-кутубхона фондларига уланиш хизмати ходимлари томонидан «Компютер саводхонлиги ва Интернетдан фойдаланиш» режаси ишлаб чиқилиб, кутубхонанинг кекса фойдаланувчиларига янги ахборот муҳитида мослашишга, яъни ҳужжатлар билан ишлаш, офис иловалари, Интернет тармоғида керакли маълумотни қидириш, ижтимоий тармоқларда мулоқот қилиш каби ҳаракатларни бажаришда ёрдам берилмоқда.

Компютер билан танишиш жараёнида компютер тузилиши, қўшимча ускуналар, турлари ва иш жойни ташкил этиш ҳақида айтилди. Шунингдек, фойдаланувчилар клавиатура тугмачалари, уларнинг жойлашиши, Миcрософт Оффиcе дастури билан танишдилар. Мутахассислар маълумот ташувчилар, Интернет тармоғига кириш, керакли маълумотни қидириш, ажратиб олиш, саҳифаларни сақлаш, электрон почта очиш ва ижтимоий тармоқларда мулоқот қилишни ўргатдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «Компютер саводхонлиги ва Интернетдан фойдаланиш» ижтимоий лойиҳаси доирасида кекса ёшдаги фойдаланувчиларга компютер билан мулоқот қилиш кўникмаларини эгаллашга кўмаклашувчи сабоқлар давом этмоқда.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ