Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ахборот-кутубхона муассасалари мутахассисларининг ахборот маданиятини ва медиа саводхонлигини шакллантириш бўйича семинарлар бўлиб ўтди

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ахборот-кутубхона муассасалари мутахассисларининг ахборот маданиятини ва медиа саводхонлигини шакллантириш бўйича семинарлар бўлиб ўтди
06.10.2015

2015 йил 6-15 октябр кунлари Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Ўзбекистонда ахборот-кутубхона соҳасида лойиҳаларни чуқурлаштириш даврида соҳа мутахассисларининг ахборот маданиятини ва медиа саводхонлигини шакллантириш” лойиҳаси доирасида ахборот-кутубхона муассасалари мутахассислари учун ахборот маданиятини ва медиа саводхонлигини шакллантириш бўйича тренинглар бўлиб ўтди. ИФЛА ва "Ахборот ҳамма учун" ЮНЕСКО Дастурининг Россия кўмитаси доимий аъзоси, эксперт, Кемерово давлат маданият ва санъат университети, ижтимоий соҳа ахборот технологиялари илмий тадқиқот институти директори, профессор Н.И.Гендина томонидан олиб борилган тренингларда республика ахборот-кутубхона муассасаларининг 20 нафар мутахассислари иштирок этдилар.


Тренинглар ишини очиқ деб эълон қилар экан, Ўзбекистондаги ЮНЕСКО ваколатхонаси раҳбари Криста Пиккат, ахборот-кутубхона соҳасида лойиҳаларни чуқурлаштириш даврида соҳа мутахассисларининг ахборот маданиятини ва медиа саводхонлигини шакллантириш ва ахборот ва медиасаводхонликни узвий боғлиқликда ўрганиш муҳимлигини таъкидлади. “Инсон онгига турли йўллар, ахборот ташувчилар орқали таъсир қилувчи ахборотларнинг кўпайиб, ахборот хуружи авж олаётган бир даврда, бу муаммо болалар билан кўпроқ ишлашни тақозо этади. Мазкур масалани ҳал этишда таълим муассасалари билан бир қаторда тегишли ресурсларга, ахборот маданиятини шакллантириш тажрибаси бор малакали кадрларга эга болалар ва мактаб кутубхоналари хизмат қилади,” - деди К.Пикат ва тренинг иштирокчиларига ижобий таассуротлар тилади.

 

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси республикамизда ахборот-кутубхона соҳасида дастурлар ва лойиҳалар ишлаб чиқиш ва соҳа мутаҳассисларининг ахборот маданиятини ва медиа саводхонлигини шакллантириш доирасида Ўзбекистондаги ЮНЕСКО ваколатхонаси билан биргаликда ўтказилаётган турли тадбирлар ташаббускори ҳисобланади.

 

Тренинг доирасида мутахассислар “Медиа саводхонлик ва шахснинг ахборот маданияти соҳасида халқаро етакчи йўналишлар” ва “Шахснинг ахборот маданияти: унинг тамоиллари, моҳияти ва тадбиқ этиш шартлари” каби мавзулар билан танишдилар. 

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ