Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > «ИНФОЛИБ» журналнинг 2019 йилги 1-сони саҳифаларида

«ИНФОЛИБ» журналнинг 2019 йилги 1-сони саҳифаларида
08.04.2019

Хурматли муштарий, Сиз билан  журналнинг 2019 йилги 1-сони орқали ғойибона учрашиб турганимиздан мамнунмиз.

«ИНФОЛИБ» журналининг нуфузи сўнгги йилларда ортиб бормоқда. Буни биз республикамиздаги ахборот-кутубхона муассасаларининг тажрибали мутахассислари мақолалари ҳамда хорижий муаллифлар билан олиб бораётган ҳамкорлигимиз самарасида деб биламиз. Зеро 2018 йил давомида биргина хорижий муаллифларнинг 34 та мақоласи журналимиз саҳифаларида чоп этилди. Биз ўз фаолиятимизни шундай суръатда давом эттириш мақсадида, Сизларни бу йилда ҳам қизиқарли илмий мақолалар билан таништириб борамиз. Хусусан, журналнинг «Минбар» рукнида таниқли адабиётшунос олим Султонмурод Олим шоир ва мутафаккир Алишер Навоий қайси жанрларда ижод қилгани, унинг асарларини бугунги кун қараши билан ўқиш лозимлиги каби мавзулардаги мулоҳазалари билан ўртоқлашади. Журналнинг «Янгиликлар» рукнида ҳар доимгидай Халқаро кутубхоналар ассоциациялари федерацияси (IFLA) янгиликлари билан таништириб борамиз. Янгиликлар аввалида IFLAнинг Осиё, Африка ва Лотин Америкаси минтақаси мутахассислари учун стипендия дастури, унинг стипендиатлари ҳақида маълумотлар берилган. «Халқаро амалиёт» рукни Россия Фанлар академиясининг Сибирь давлат илмий техника кутубхонаси илмий библиография бўлими бошлиғи, биология фанлари номзоди Татьяна Бусигинанинг тарих фанининг ахборот базаси манбаси бўлмиш тарихий библиографик маълумотларга бағишланган мақоласи билан бошланади. Россия Давлат Эрмитажининг қўлёзма ва ҳужжатлар фонди бўлимининг катта илмий ходими Ирина Ефимова эса ўз мақоласида Россия Давлат Эрмитаж саройида йиғилган улкан суратлар коллекцияси, ноёб архив ҳужжатларнинг сақланиши ҳақида ҳикоя қилади.

“Мен севган китоб” рукнида сиз, муштарийларга, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Вафо Файзуллоҳнинг қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов асарларидаги ҳаётий воқеалар адибнинг фалсафий талқинида тасвирланишига бағишланган мақоласини ҳавола этамиз.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ