Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Нуроний” жамғармаси Бошқаруви билан ҳамкорликда “Китоб-мутолаа завқи ва ёшлар” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Нуроний” жамғармаси Бошқаруви билан ҳамкорликда “Китоб-мутолаа завқи ва ёшлар” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
05.04.2019

2019 йил 5 апрель куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини кўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Республика Бошқаруви билан ҳамкорликда кичик мажлислар залида “Китоб-мутолаа завқи ва ёшлар” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда шоирлар, филологлар таржимонлар, педагоглар, санъаткорлар ҳамда ОАВ вакиллари қатнашдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори У.Тешабаева тадбирда сўзга чиқар экан, тадбирнинг моҳияти ҳақида гапириб ўтди. “Асл китобхонлар биладики, китоб мутолаасидан олинадиган завқнинг гашти ўзгача. Мутолаа ҳар бир инсон учун эҳтиёжга айланиши керак, мутолаага ташналик бўлиши керак. Лекин бу эҳтиёж ҳаммада ҳам бор эмас. Шундай экан буни уйғотиш биз – кутубхоначиларнинг вазифамиздир. Бизнинг муштарак мақсадимиз жамиятнинг маънавий-маърифий ҳаётида китоб мутолаасининг аҳамиятини янада ошириш, ёш авлоднинг интеллектуал салоҳияти кучли, жисмонан ва баркамол етук шахс бўлиб камол топишини янада кучайтиришдан иборат. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, жорий йилнинг 19 март куни Президентимиз раҳбарлигида барча ҳудудларда Сирдарё вилояти тажрибасини кенг жорий этиш бўйича 5 та ташаббусни таклиф этдилар. Айнан 5 та ташаббуснинг 4-қисмида ёшлар маънавиятини юксалтириш улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишлар амалга ошириш кўрсатилиб ўтилган”, - деди У.Тешабаева.

Шунингдек тадбирда Республика “Нуроний” жамғармаси раиси ўринбосари Х.Мирзажонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, таржимон И.Ғофуров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира Ш.Салимова, ЎзДЖТУ кафедраси мудири, педагогика фанлари доктори, профессор О.Мусурмонова, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, филология фанлари доктори М.Ҳудойқулов, “Гулхан” журналининг бош муҳаррири З.Хасановалар иштирок этдилар.

Шунингдек тадбирда хонанда М.Юнусова, актриса Саида Раметовалар қўшиқ куйлаб тадбирга ўзгача рух бағишладилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ