Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ёшларнинг медиасаводхонлигини оширишга қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ёшларнинг медиасаводхонлигини оширишга қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди
14.03.2015

2015 йил 13 март куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Ягона давлат интерактив хизматлари порталида фуқаролар ва тадбиркорлар учун таклиф этилаётган хизматлар, улардан оқилона ва самарали фойдаланиш” мавзусида ижтимоий тармоқда мулоқот қилиш, ёшларнинг медиа саводхонлигини ошириш ва замонавий электрон хизматлар тўғрисида маълумот бериш ва улардан фойдаланиш маданиятини шакллантиришга қаратилган тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент Давлат шарқшунослик университети ва Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари учун ўтказилган галдаги тадбирни Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш маркази, ЯИДҲП ривожлантириш бўлимининг бош мутахассиси Қобилжон Гаипов олиб борди. Биламизки, Ўзбекистонда АКТни ривожлантиришга қаратилган мустаҳкам қонунчилик базаси яратилди, ташкилий шароитлар мустаҳкамланди. Пировардида соҳада изчил ўзгаришлар кузатилди, интерактивлик кучайтирилди, электрон ҳужжат айланиши, электрон тижорат, электрон тўловлар каби бир қанча янги хизмат турлари юзага келди.

Қобилжон Гаипов “Электрон ҳукумат” тизими ривожи қонунчилик асосларини такомиллаштириш, давлат органлари фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини кенг татбиқ этиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан электрон шаклда алоқага ўтишни таъминлаш, давлат интерактив хизматлари сифатини яхшилаш масалаларига алоҳида тўхталди. “Интерактив давлат хизматлари ягона порталининг очилиши Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат” тармоғининг шаклланишида муҳим қадам бўлди. Ресурснинг мақсади: аҳоли ва давлат органлари ўртасида бизнесни енгиллаштириш ва давлат хизматларини янги поғонага кўтаришга имкон беради”, - деди Қ.Гаипов.

Талабалар орасида “my.gov.uz” портали хизматларидан кенг фойдаланаётган ёшлар ўз тенгдошларига унинг қулайлиги ва самарадарлиги ҳақида гапириб бердилар ва имкониятларидан фойдаланишни маслахат бердилар бердилар.

Талабалар интерфаол усулда ўтган суҳбатдан ва ўзларини қизиқтирган саволларга олган батафсил жавоблардан мамнун бўлдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ