Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Легендарный учёный-физик” (Афсонавий физик олим) номли китоб-расмли кўргазма очилди

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Легендарный учёный-физик” (Афсонавий физик олим) номли китоб-расмли кўргазма очилди
14.03.2019

2019 йил 14 март куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси “Кашфиёт” ўқиш залида Нобель мукофоти лауреати физик олим ва файласуф Альберт Эйнштейн таваллудининг 140 йиллигига бағишланган “Легендарний учёний-физик” (Афсонавий физик олим) номли китоб-расмли кўргазма очилди.

Немис физик-назариётчи, умумий нисбийлик назарияси муаллифи Альберт Эйнштейн 1879 йил 14 мартда туғилган. 6 ёшида Альберт мусиқа билан шуғулланишни бошлайди ва скрипка унинг бутун ҳаёти давомида ҳамроҳига айланади. Бўлажак даҳо мактабда ёмон ўқиган. 10 ёшида гимназияга ўқишга кирган Альберт ўзини ҳурматсизларча ва қўпол тутгани боис ўқитвчилар томонидан кўп танбеҳ олар эди. Шунинг учун у якка тартибда сабоқ олишни лозим кўрди. Отаси унга компас совға қилгандан сўнг унда физикага катта қизиқиш уйғонди. Альбертни стрелка йўналишини сақлаб қолишга уринаётган сирли кучлар ҳайратга солар эди.

Кантнинг "Соф сабабни танқид қилиш" фалсафий иши билан танишиш Эйнштейнни, болаликдан ўта диндор шахсни, ҳудонинг мавжудлиги ва урушларнинг табиати ҳақида мулоҳаза юритишга ундар эди. Мюнхен гимназиясини тугатгач у Цюрих политехникумига киришни орзу қилар, лекин ҳар гал кира олмас эди. 1896 йилда у Цюрих политехникуми талабаси бўлиш имкониятини қўлга киритди ва 1900 йилда у жуда яхши натижалар билан уни тамомлади.

Эйнштейн умумий нисбийлик назарияси устида ишини 1915 йилда Берлинда тамомлаган бўлсада, унга физика йўналиши бўйича Нобель мукофоти 1922 йилда фотоэффект таъсири қонунларининг талқини учун берилди. Ушбу воқеа уни дунёга машҳур қилган. Адолф Гитлер ҳокимиятга келганидан сўнг (1933 йилда) Эйнштейн АҚШга йўл олди, у эрда фуқаролик олди ва ҳеч бошқа қачон Германияга қайтмади.

Нобель мукофоти лауреати физик олим ва файласуф Альберт Эйнштейн таваллудининг 140 йиллигига бағишланган “Легендарний учёний-физик” (Афсонавий физик олим) номли китоб-расмли кўргазмага ташриф буюрган фойдаланувчилар олимнинг ўз илмий кашфиётлари ҳақидаги китоблари ва ажойиб олим ҳақида ёзилган китоблар билан танишдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ