Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Почёт писателю” (Адибга эҳтиром) номли адабиётлар кўргазмаси

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Почёт писателю” (Адибга эҳтиром) номли адабиётлар кўргазмаси
07.03.2019

Ўлсам менинг жасадим

Украинага кўмилсин;

Қабрим у кенг даланинг

Энг ўртасида бўлсин.

Поёни йўқ она ер

Ва зангори Днепр

Кўриниб турсин менга,

Вағиллаб оққан дарё

Билиниб турсин менга!

Тарас Шевченко

2019 йил 9 март куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси “Истиқбол” ўқиш залида украин шоири ва рассоми Тарас Григорьевич Шевченко (1814-1861) таваллудининг 205 йиллигига бағишланган “Адибга эҳтиром” номли адабиётлар кўргазмаси очилди (1814-1861).

Украин шоири, ёзувчиси ва рассоми Тарас Григорьевич Шевченко 1814 йил 25 февраль куни туғилган. 1826 йилдан 1929 йилга қадар кўчада тўғри келган юмушни бажариб саргардон бўлган Тарас дьяк Павел Рубан мактабига жиддий ишга қабул қилинди. Айнан шу мактабда Шевченко ўқиш ва ёзиш саводини чиқарди. Сўнгра икона рассомлари бирлашмасида ишлаб, расм чизиш техникасини ўрганди.

1929 йилдан помешчик София Энгельгардтга хизматкор бўлиб хизмат қилади. 1831 йилдан Петербург шаҳарларидаги уйида рассом сифатида тарбияланган. Унинг қабилиятини сезган София Энгельгардт Вилен университетига ўқишга юборади. Унинг устози таниқли портрет устаси Ян Рустем бўлган. 1931 йилда Тарас Василий Ширяев раҳбарлигида Катта театрга расм чизишда иштирок этади.

Император бадиий академиясига қабул қилинган Шевченко тасвирий санъат сирларини эгаллаш билан бирга илғор ва курашчан дунёқарашли ижодкор сифатида шаклланган.Шевченконинг илк балладаси 1838 йилда эълон қилинган. 1840 йилда “Қўбузчи” шеърий тўплами чоп этилди. 1841 йилда Шевченко ижодининг шоҳ намуналаридан бири — “Гайдамаклар” достонини ёзди. Сўнгра “Тераклар”, “Катерина”, “Даҳрий” поэмалари дунё юзини кўрди.

Шевченко 1843 йил майида Украинага келиб, украин халқи ҳаёти билан яқиндан танишган. У шу сафар чоғида “Чўри”, “Кавказ”, “Васият” каби асарларини яратади.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ