Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР

Очистить

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида атоқли шоира, маърифатпарвар ва давлат арбоби Нодирабегим таваллудининг 225 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
24.02.2017

2017 йил 24 февраль куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси мажлислар залида атоқли шоира, маърифатпарвар ва давлат арбоби Нодирабегим таваллудининг 225 йиллигига бағишланган «Ёрнинг васли эмас озорсиз...» деб номланган анжуман бўлиб ўтди. Тадбирда адабиётшунос, олимлар, шоирлар,  ёзувчилар, санъаткорлар, талабалар ва кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар.

ЭЪЛОН!
24.02.2017

2017 йил 28 февраль куни Узбекистон Миллий кутубхонасида профилактик ишлар ўтказилиши муносабати билан “Тозалик куни” эълон қилинади.
Ушбу кунда кутубхонада фойдаланувчиларга хизмат кўрсатилмайди.

Маъмурият

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Инсониятга қолдирилган мерос” деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди
23.02.2017

2017 йил 23 февраль куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси  “Кашфиёт” ўқув залида  геолог, Ўзбекистон ФА академиги, геология-минералогия фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби Владимир Попов таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан “Инсониятга қолдирилган мерос” деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон таваллудининг 70 йиллигига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди
22.02.2017

2017 йил 22 февраль куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ўзбек адабиётининг кўзга кўринган намояндаси, Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон таваллудининг 70 йиллигига бағишланган “Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал...” деб номланган давра суҳбати бўлиб ўтади. Тадбирда тилшунос олимлар, шоирлар, ёзувчилар ҳамда кутубхона фойдадаланувчилари иштирок этдилар.

“ИЛМИЙ МАЪЛУМОТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА НАШР ЭТТИРИШ ФАОЛЛИГИ” II Миллий илмий-таълимий форуми ялпи мажлиси
22.02.2017

2017 йил 21 февраль куни “ИЛМИЙ МАЪЛУМОТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА НАШР ЭТТИРИШ ФАОЛЛИГИ” мавзусида II Миллий илмий-таълимий форумининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Ялпи мажлис очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси вазирлик ва идоралари вакиллари иштирок этдилар. Маросимда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси масъул котиби А.Икрамов форум иштирокчиларини қутлар экан, илмий-тадқиқот ишларини ёзишда жаҳон илмий ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятлари ва мақолаларни илмий журналларда чоп эттириш муҳимлигини таъкидлади.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ