Бош саҳифа > Янги келиб тушган нашрлар > Ўзбекистон Республикаси матбуоти солномаси

Ўзбекистон Республикаси матбуоти солномаси

 

1976 йилдан бери  Ўзбекистонда (1920 йиллардан) чоп этилган китоблар библиографияси тайёрланиб келинмоқда.
1928 йил Самарқанд шаҳрида биринчи бўлиб “Солнома...” нашр қилинган. Ҳозирги кунда “Ўзбекистон Республикаси матбуоти солномаси” республикада нашрдан чиққан мажбурий нусахаларни ўз ичига олади.
“Ўзбекистон Республикаси матбуоти солномаси” ойлик библиографик кўрсаткич бўлиб, у “Китоб солномаси”, “Журнал мақолалари солномаси”, “Газета мақолалари солномаси” бўлимларидан иборат.
2002 йилдан бошлаб қўлланма 1 йилда 12 сонда нашр этилмоқда. 
“Китоб солномаси” оммавий-сиёсий адабиётлар, илмий монографиялар ва мақолалар тўпламлари, илмий-оммабоп нашрлар, ўқув муассасалари тармоқлари учун мўлжалланган дарсликлар, ўқитувчилар учун мўлжалланган ўқув-услубий нашрлар, амалий қўлланмалар, справочник ва луғатлар, бадиий асарлар, болалар ва ўсмирлар учун нашрлар, илмий-техник ахборот нашрлари, республикадаги йирик кутубхоналарнинг библиографик қўлланмалари ҳақида ахборот беради.
“Журнал мақолалар солномаси” оммабоп ёшлар журналлари, болалар журналлари, рефератив журналлардаги мақолалар ҳақида маълумот бермайди. “Солнома” охирида “Журнал номларининг алфавит кўрсаткичи” кўрсатилади.
“Газета мақолалари солномаси” республика газеталаридаги энг муҳим материаллар тўғрисида хабар беради. “Солнома” охирида “Газета номларининг алфавит кўрсаткичи” кўрсатилади.
Ҳозирги кунда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фондида ушбу қўлланмалардан фойдаланиш мумкин:

 

- Ретроспектив библиографик кўрсаткич 1917–1975 йй.;
- “Китоб солномаси” 1976–1990 йй.;
- Газета мақолалари солномаси 1976–1979 йй.;
- Журнал мақолалари солномаси 1959–1977 йй.;
- “Ўзбекистонда 1917–1981 йилларда нашр қилинган қардош республикалар ёзувчиларининг асарлари” давлат библиографик кўрсаткичи;
- “Ўзбекистон ССР илмий ишлари тўпламлари (1917–1980” йй.) ретроспектив библиографик кўрсаткичи;
- “Ўзбекистон композиторларининг асарлари” (1980–1983 йй.) музикали адабиётлар кўрсаткичи;
- “Ўзбекистон ССР тасвирий нашрлари” (1926–1964 йй.) ретроспектив библиографик кўрсаткичи;
- “Ўзбекистон ССР болалар ва ёшлар адабиёти” (1917–1950 йй.), (1951–1975 йй.) библиографик кўрсаткичи;

 

Электрон кўринишида (WORD, PDF):

- “Китоб солномаси” 1976–1990 йй.; 1991–1999 йй. (PDF);

- Ўзбекистон Республикаси матбуоти солномаси 1978, 1980, 1990–1999 йй. (PDF)
- 1991–1999 йй. йилномаси электрон варианти (WORD, PDF)
- Ўзбекистон Республикаси матбуот солномасининг 2000–2014 йй. (WORD, PDF)

“Ўзбекистон Республикаси матбуоти солномаси” ахборот-кутубхона марказлари, нашриётлар, ўқув ва илмий-тадқиқот муассасалари, музей ходимлари ва халқ хўжалигининг турли тармоқларида мутахассислар учун муҳим библиографик қўлланма ҳисобланади.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ