Бош саҳифа > Янги келиб тушган нашрлар > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 2019 йил сентябрь ойида ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлар:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 2019 йил сентябрь ойида ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлар:

1 сентябрь кутубхона фойесида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносбати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деб номланган китоб-расмли кўргазма;

9-13 сентябрь кунлари соат 10:00–16:00гача  Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида янги ўқув йили бошланиш муносабати билан “Очиқ эшиклар ҳафталиги”.

Ҳафталик доирасида қуйидаги тадбирлар туркуми ташкил этилади:

- “Қизиқарли кутубхонада...” рукни остида Миллий кутубхонада кутубхоналар куни;

  • кутубхона бўйлаб танишув экскурсиялари;
  • “Китоб билан ҳамнафас” лойиҳаси доирасида мактабларга ташриф;
  • кутубхона фойесида фойдаланувчилар ўртасида “Мутолаа қилиб, сизга ҳам тавсия қиламан” номли акция;
  • кутубхонага ташриф буюрган фойдаланувчилар орасида сўровнома;

 

11 сентябрь куни  “Навоий” ўқиш залида  Нуриддин Абдураҳмон ибн Аҳмад Жомий (1414-1492  ) таваллудининг 605 йиллиги муносабати билан  “Руҳ ва маъно сарбони” номли  китоб-расмли кўргазма ҳамда библиографик шарҳ;

15 сентябрь куни “Кашфиёт” ўқиш залида  Америка  ёзувчиси  Джеймс  Фенимор Купер (1789-1851) таваллудининг 230 йиллиги муносабати билан  “Удивительный мир  Фенимора Купера” (Фенимор Купернинг ажойиб дунёси) деб номланган китоб-расмли кўргазма;

20 сентябрь куни “Адолат” ўқиш залида  Халқаро тинчлик куни муносабати билан  “Тинчлик учун курашмоқ керак” деб номланган  китоб-расмли кўргазма,   Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Медиамаркази мажлислар залида давра суҳбати;

25 сентябрь куни соат 10:00да “Жаҳон”  ўқиш залида Ўзбекистонда Қозоғистон йили муносабати билан "Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорликнинг янги чўққилари" деб номланган китоб кўргазмасининг очилиши ҳамда «Реставрация восточных книг» (Шарқ китоблари реставрацияси) мавзуида семинар-тренинг;

27 сентябрь куни Кутубхонанинг 3-қават фойесида Бутунжаҳон Туризм куни муносабати билан  “Туризм -  тарақиётнинг қудратли омили” деб номланган китоб-расмли кўргазма, хужжатли фильм намойиши.

 

 

Тадбирлар рўйхатига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ