Бош саҳифа > КУТУБХОНА ФАОЛИЯТИ > Фуқаролар мурожаати

Фуқаролар мурожаати

Фуқароларнинг мурожатларини кўриб чиқиш тартиблари:

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига келиб тушган барча мурожаатлар Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида кўриб чиқилади. Ўзбекистон Миллий кутубхонасида фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш, рўйхатга олиш ва кўриб чиқиш учун юбориш, шунингдек, унинг кўриб чиқилишини назорат қилиш Миллий кутубхона Девонхонасининг масъул ходими томонидан амалга оширилади.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2015 йил 8 майдаги 53-сон буйруғи асосида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низоми тасдиқланди. Миллий кутубхонага келиб тушган мурожаатлар ушбу Низомда белгиланган бандлар тартибида кўриб чиқилади ва бажарилади.

Фуқароларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари портали (Ҳукумат портали) орқали келиб тушган мурожаатлари:

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (Ҳукумат портали) орқали келиб тушган мурожаатлар электрон мурожаатлар тарзида қайд этилади ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 378-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисидаги Низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда ушбу Низомда белгиланган тартибда кўриб чиқилади:

  • қоғозга босиб чиқарилади
  • рўйхатга олинади
  • электрон нусха олинади
  • мурожаат “Ijro.uz” дастури орқали Миллий кутубхона раҳбарига юборилади
  • раҳбар топшириғи билан тегишлилиги бўйича хизмат раҳбарига юборилади
  • шакл бўйича хисобга олиш карточкаси тўлдирилади 
  • мурожаат қилувчига жавоб юборилгандан сўнг, ҳисобга олиш карточкасига белги қўйилади.

Мурожаат этувчиларга қўйиладиган талаблар:

  • жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми);
  • унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ёки юридик шахснинг тўлиқ номи;
  • унинг жойлашган жойи (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар;
  • имзо (электрон рақамли имзо) билан тасдиқланган мурожаат;
  • мурожаатнинг моҳияти тўлиқ баён этилган бўлиши керак.

Мурожаатларни кўрмай қолдириш

Қуйидаги мурожаатлар кўриб чиқилмайди:

- аноним мурожаатлар;

- жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатлар, уларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда;

- қонунда белгиланган бошқа талабларга мувофиқ бўлмаган мурожаатлар.

Аноним деб эътироф этилган мурожаатлар хулоса тасдиқланган пайтдан бошлаб назоратдан ёки ижродан олинади.

 Миллий кутубхона девонхонасига келиб тушган барча мурожаатлар бир кун ичида расмий мурожаат сифатида рўйхатга олинади, электрон нусха олинади ва “Ijro.uz” дастури орқали Миллий кутубхона раҳбарига юборилади. Мурожаат тегишлилиги бўйича топшириқ билан  хизмат раҳбарига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.

Миллий кутубхона девонхонасига келиб тушганмурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари.

 Ариза ёки шикоят масалани мазмуни бўйича ҳал этиши шарт бўлган Ўзбекистон  Миллий кутубхонасига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун мобайнида,  қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

Таклиф Ўзбекистон Миллий кутубхонасига келиб тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади, қўшимча ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно, бу ҳақда таклифни киритган жисмоний ёки юридик шахсга ўн кун муддатда ёзма шаклда хабар қилинади.

Миллий кутубхонанинг веб-сайти, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали келиб тушган мурожаатлар мурожаат этувчининг электрон манзилига электрон шаклда юборилади. Мурожаатлар электрон бўлмаган холда, мурожаат этувчининг кўрсатилган манзилига юборилади.

Фуқаро мурожаати билан ишлаш НИЗОМИ(.pdf 4.8 Mb юклаб олиш учун)

№ 

Мурожаат тури

2016 йилда мурожаатлар сони

I- чорак

II- чорак

III- чорак

IV- чорак

Йил бошидан

Қабул қилинди

Бажарилди

Қабул қилинди

Бажарилди

Қабул қилинди

Бажарилди

Қабул қилинди

Бажарилди

Қабул қилинди

Бажарилди

1

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига  почта орқали келиб тушган фуқароларнинг мурожаатлари

8

8

 3

 3

 5

5

 14

 14

30

30

2

Ягона интерфаол давлат хизматлари портали орқали фуқароларнинг мурожаатлари

5

5

 9

 9

 3

3

 17

 17

34

34

3

«Call-center» орқали мурожаатлар

15262

15262

 14237

 14237

 19534

19534

 24042

 24042

73075 73075

ЖАМИ:

15275

15275

 14249

 14249

 19542

19542

 24073

 24073

73139 73139

 

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ