Бош саҳифа > ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР > Нашрларга электрон буюртма бериш

“ИБС” Ахборот-кутубхона тизими орқали босма нашрларни излаш ва уларга буюртма бериш

Нашрларни излаш ва уларга буюртма беришучун авторизация жараёнини амалга ошириш керак (ibs.natlib.uz)

Киргач, фойдаланувчи ўзига керакли маълумотни қидириш жараёнини бошлаши мумкин

Қидирув икки усулда амалга оширилади:

-        Барча кўрсаткичлари бўйича

-        Кенгайтирилган қидирув

 Барча кўрсаткичлари бўйича қидирув қуйидагича амалга оширилади:

Топилган нашрга буюртма бериш учун унинг устида тугмани босиш керак. Ундан сўнг тизим сизни нашр тўғрисидаги маълумот билан таништиради.
Сиз нашрнинг босма ёки электрон вариантига буюртма беришингиз мумкин.

Буюртмалар саватига буюртма учун керакли маълумотларни йиғиб бўлгач саватча белгиси устида тугмачани босинг  ва сиз кейинги саҳифага ўтасиз.

Агар сиз кутубхона биносида бўла туриб тизимда керакли нашрни топа олмаган бўлсангиз, маслаҳатчиларга мурожаат этинг. Улар сизга керакли картотека орқали топиб берадилар, шундан сўнг сиз у ҳақидаги маълумотларни “Оффлайн-буюртма” шаклида қўлдан тўлдириб беришингиз керак.

Буюртма саватчага тушгач у юқорида тасвирланган жараён бўйича амалга оширилади.
Агар сиз масофадан туриб буюртма бермоқчи бўлсангиз, лекин керакли нашрни тизимдан топа олмасангиз “алоқа” белгиси ёрдамида буюртма беришингиз мумкин.

Фойдаланувчи буюртмаси 20 дақиқа давомида амалга оширилади.
Бажарилган буюртма ҳақида шахсий кабинет ёки китоб бериш кафедраси мутахассисидан билиб олсангиз бўлади. Фойдаланувчи ўз буюртмасини ўзи бириктирилган ва ID картасида кўрсатилган кафедрадан олиши мумкин.

юклаб олиш учун (.pdf 538 Kb).

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ