Бош саҳифа > ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР > Рақамлаштирилган каталог карточкалари

Имидж-каталог

Ҳозирги вақтда электрон каталогнинг стандарт ёзувини яратишдан ташқари, каталог карточкаларини сканерлаш технологияси орқали имидж-каталогни  яратиш бўйича кенгқамровли амалиёти ҳам олиб борилаяпти. Қидирув натижаси – каталог карточкасининг тасвири. Бундай вақтда фойдаланувчи библиографик қидирувни каталог карточкаларидан қийналиб топиб ўтирмайди, қизиқтирадиган соҳа бўйича материалларни бир неча дақиқада кўриши мумкин. Фойдаланувчи электрон ахборот билан ишлашнинг афзалликларини кўради: масофадан кириш, бир неча фойдаланувчиларнинг бир вақтда кириши ва олдиндан буюртма бериши. Имидж-каталог кутубхонадаги каталог карточкаларини ретрофондини  катта ҳажмини электрон кўринишда кўрсатишнинг самарали усулидир. (ic.natlib.uz)

 “Имидж-каталог” – бу Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасидаги сканер қилинган каталог карточкаларининг ретрофондини катта ҳажмини электрон кўринишда кўрсатишнинг самарали усулидир.

“Имидж-каталог” ёрдамида китобхонлар учун кутубхонадагибарча ресурслар ҳақида маълумот Интернет тармоғида мавжуд. “Имидж каталог”га қизиқарли ва тез-тез сўраладиган китоб ёзувларини қўшиш билан фойдаланувчилар ўз ҳиссаларини қўшишлари мумкин.

Имидж-каталогдан фойдаланиш учун фойдаланувчи ва хизмат ходимларига  “Ёрдам “ тугмаси мавжуд.

Имидж карточка қидирувида  қидирув майдонига муаллиф фамилияси, сарлавҳа  ёки “Қидирув турлари” майдонидаги бошқа параметрлар киритилади.

Буюртма бериш учун “Кўриш” тугмаси босилади.

Буюртмани сақлаш учун фойдаланувчининг ID-карта рақами ва китоб ҳақидаги маълумотлар тўлдирилмаган бўлса, тўлдирилиши талаб этилади.

Карточканинг имидж-ёзувини яратиш учун муҳаррир карточкаларини танитиши керак.

Бунинг учун :

-         каталог карточкаларини имидж-тасвирини белгилаб, “Танитиш” тугмасини босиш.

-         зарур бўлса имидж-ёзувларини таҳрир қилиб, “Дастлабки маълумотлар базасига Сақлаш” тугмаси босилади.

Муҳаррир имидж-ёзувларини сақлаб бўлгандан сўнг, зарур бўлганда “Дастлабки маълумотлар базаси”ни танлаб, ушбу ёзувни кўриши ёки таҳрир қилиши мумкин.

Каталог карточкаларини таҳрирлаш қисмида бош муҳаррир ёзувни “Асосий маълумотлар базаси”га ташлаш учун  баъзи ўзгартиришлар киритиши мумкин.

Корректор асосий базада ишлаб туриб, таҳрир қилиб, янги соҳа кўрсаткичларини “Соҳалар бўйича мавзулар” пункти орқали яратиши мумкин.

Корректор имидж-карточкалар асосий базага тушгандан сўнг сўнг карточка ҳолатини “Тайёр” ҳолатга алмаштириб, ёзувни  IBS базасига жўнатади.

“Ҳисоботлар” пунктининг “Каталог карточкалари билан ишлаш бўйича ҳисобот” қисмида яратилган карточкалар сони, таҳрир қилинган карточкалар ва қатнашган ходимлар рўйхати ҳақида маълумот берилади. Яратиш  ва таҳрирлаш санаси бўйича фильтр мавжуд.

«Экспорт» ва  «Импорт» тугмалари ёрдамида имидж ёзувларни IBS базасига қўшиш мумкин.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ