Бош саҳифа > ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР > Нашрларга халқаро стандарт тартиб рақам бериш (ISBN&ISSN)

Интерактив ISBN онлайн хизмати

ISBN (International Standard Book number)  китобнинг халқаро  стандарт тартиб рақами. У бутун жаҳонда нашр этиладиган ҳар бир китобни муайян тартибда белгилашга мўлжалланган бўлиб, китоб савдосини такомиллаштириш ва китобларни тарқатишда муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Халқаро китоб савдоси билан шуғулланувчиларнинг электрон катологларидаги китобларга оид маълумотлар ҳам ISBN асосида яратилади. (isbn.natlib.uz)

Нашриётлар  ISBN  рақамларини олиш учун Миллий кутубхонанинг веб-сайти орқали   ёки isbn.natlib.uz сайтидан рўйхатдан ўтилади.

Рўйхатдан ўтиш учун сайтдаги регистрация тугмаси босилади.

 

“Буюртмачи”   шартномани имзоловчи масъул шахс номидан рўйхатдан ўтиши лозим. Шартномаларда автоматик равишда масъул шахснинг исми шарифи акс эттирилади.

Буюртмачининг  банк реквизити тўғри ва аниқ  кўрсатилиши  лозим. Шартномаларда буюртмачи нинг банк реквизитлари автоматик тарзда акс эттирилади.

Пользователь  майдонини  тўлдиришда  Буюртмачи  ўзига маъқул логин ва паролни қўяди ва барча майдончалар тўлдирилгандан сўнг   расмдаги ҳарф ва сонлар мажмуасини киритиши  лозим.  Кейин регистрация тугмаси  босилади.

Буюртмачи  буюртма  бериш учун “Янги заявка яратиш” тугмасини босади.


Буюртмачи қайси хизмат турини танлаш кераклигини стрелкалар ёрдамида танлаб олиши керак.  Масалан  ISBN хизмат тури

Қуйидаги майдонларга нашрга тегишли маълумотлар киритилади, айрим  майдонлар автоматик тарзда белгиланади.

Буюртмачи  бир нечта нашрга буюртма  бериш  учун “Қўшиш” тугмасини  босади.

“Ваша заявка удачно сохранена” деган ёзув  экранга чиққандан кейин   буюртмачи китобнинг  библиографик тавсифи ва ISBN маълумотлари учун шартнома ва накладная  счёт-фактурани юклаб олади.

Муҳр босилган ҳужжатларни бириктириш ва жўнатиш

.

Буюртмачи  юклаб олган шартнома ва фактурага муҳр   ва имзо қўйиб шартномада кўрсатилган нархни    банк орқали ўтказади ва  мои заявкига кириб шартнома, фактура ва тўлов топширикномасининг  сканерланган холатини бириктиради ва “Сохранить” тугмасини  босади.

Буюртмачи “Батафсил” тугмасини босиб   бажарувчи томонидан мухр  ва имзо қўйилган шартнома ва счёт-фактурани юклаб олиш имкониятига эга

Мухр  ва имзо қўйилган шартнома, счёт-фактура ва юклаб олиш

Буюртмачи нашрга ISBN рақамини бириктирилганлигини кўриб чиқиб, “Юклаш” тугмаси оркали юклаб олиш имкониятига эга бўлади

(.pdf1,18 MB)

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ