Бош саҳифа > ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР > Қўлёзмалар ва нодир нашрларни қидириш

Нодир нашрлар ва қўлёзмалар маълумотлар

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан “Нодир нашрлар ва қўлёзмалар” (nodir.natlib.uz) маълумотлар базаси дастури жорий этилди.
Дастурга нодир нашрлар каталоги ва асарнинг тўлиқ матни киритилган. Бундан ташқари, алоҳида фойдаланувчилар (олимлар, мутахассислар ва тадқиқотчилар) мазкур дастур ёрдамида ўзларини қизиқтирган мавзулар бўйича шарҳлар шунингдек, соҳавий мақолаларни  қўйиш имконини яратади.
Дастурда бошқа кутубхоналар, музейлар, архивлар ва соҳавий институтларда сақланиб келинаётган нодир нашрлар ва қўлёзмалар маълумотлар базасига уланиш имконияти ҳисобга олинган.

Мазкур дастур ёрдамида фойдаланувчига қисқа вақтда барча ахборот ресурсларини бир маконга умумлаштириш, кенгкўламли маълумотларни сифатли тақдим этиш имконини беради.
Маълумотлар базасига сақланиб келинаётган барча фондларнинг (15%) тўлиқ матни киритилган. Алоҳида фойдаланувчилар (олимлар, мутахассислар ва тадқиқотчилар) томонидан  асарнинг тўлиқ электрон матнига бўлган зарурият пайдо бўлганда, Миллий кутубхона раҳбарияти номига расмий хат билан мурожаат этилади.

Нодир нашрлар ва қўлёзмалар маълумотлар базасининг электрон адреси

Сўнгги янгилаш билан танишиш. Савол билан мутахассисга мурожат қилиш мумкин

Нодир китоблар турлари. Нодир китоблар тури бўйича танлаш мумкин. Фойдаланувчига ёрдам

Қидириш. Батафсил қидирув

Қидирув натижасида топилган библиографик ёзувлар сони. Бошқа саҳифага ўтиш.

 Батафсил тугмаси манбанинг тўлиқ тавсифини очиб беради

Тўлиқ тавсиф. Титул варақ. Фойдаланувчи манбани электрон шакилда кўриши мумкин

Тўлиқ матнли электрон кўриниш

 

юклаб олиш учун (.pdf 985 Kb)

 

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ