Бош саҳифа > КУТУБХОНА ФАОЛИЯТИ > Бўш иш ўринлар ҳақида маълумот

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида жорий йилнинг 18 декабрь ҳолати бўйича бўш иш ўринлари

 

Ахборот-кутубхона фондларини консервация ва реставрация қилиш хизмати ахборот – кутубхона технологиялари 1-тоифали мутахассис

Лавозим мажбуриятлари:

-муқовалаш ишларини амалга ошириш;

-таъмирлаш жараёнида амалдаги нормаларга мувофиқ маҳсулотлардан фойдаланиш;

-матбаа жиҳозлари ёрдамида нодир ва ноёб адабиётларни қайта тиклаш;

-китоб муқоваси намунасини яратиш ва тасдиқлатишга тақдим этиш;

-декстрин елимлар, шакллар, муҳрларни тайёрлаш;

-кутубхона хизматлари фондидан қабул қилинган нодир нашрлар, газета, журналларни.

-қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга адабиётлар, газета ва журналларни таъмирлаш;

-ўз вақтида ёнғин хавфсизлиги ва санитария хизматлари томонидан рухсат олиш;

-ҳисобот ҳужжатларини ва маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш.

 

Квалификация  бўйича талаблар:

  • олий ёки ўрта-махсус ахборот- кутубхонашунослик маълумоти, матбаа ва полиграия жиҳозлари устаси маълумотига эга;
  • 2 йилдан кам бўлмаган  ахборот – кутубхоначилик ва ноширлик иши бўйича иш стажи; 
  • хорижий тилларни(рус, инглиз тиллар);
  • компьютер саводхонлиги, дизайн бўйича малакага эга бўлиш.

 

Маълумот-ахборот хизматлари кўрсатиш хизмати ахборот-кутубхона технологиялари бўйича  I- тоифали мутахассиси (вақтинча бола парваришлаш таътилидаги 1 нафар ходимнинг бўш иш ўрни)

 Лавозим мажбуриятлари:

-кутубхона маълумот-библиография аппарати ва ахборот-кутубхона фонди асосида  оғзаки ва ёзма библиографик сўровларни бажаради;

-кутубхонага янги фойдаланувчиларни жалб қилиш мақсадида экскурсиялар ўтқазади;

-info@natlib.uz. кутубхона электрон почтасидан маълумот-библиографик хизматини бажаради;

I тоифали мутахассис қуйидагиларни билиши лозим:

-республика ва чет эл ахборот-кутубхона фаолияти ривожланишининг асосий йўналишларини;

-кутубхона маркетинги ва менежменти асосларини;

-ишни режалаштириш тартиби, ҳисобга олиш ва ҳисобот тизимини;

-маълумот-ахборот хизмат кўрсатиш ишлар бўйича ҳужжатлар шакллари ва усулларини;

-меҳнат қонунчилиги асосларини;

-кутубхона библиографияси ва ахборот жараёнини автоматлаштириш масаласини;

Малака талаблари::

-олий ёки ўрта махсус кутубхоначилик мутахассислиги бўйиа маълумотга эга;

-ахборот-кутубхона соҳасида камида 2 йиллик иш малакаси;

-маълумот-библографик фаолиятини ташкил этиш ва хизмат кўрсатиш бўйича иш тажрибаси;

-юқори ахлоқ-одоб қоидалари;

-замонавий ахборот технологияларини мукаммал фойдалана олиш кўникмалари;

компьютер саводхонлиги асослари;

чет тили асослари.

 

Ўқиш заллари хизмати ахборот-кутубхона технологиялари бўйича

I-тоифали мутахассиси(вақтинча бола парваришлаш таътилидаги 3 нафар ходимнинг

бўш иш ўрни)

Лавозим мажбуриятлари

-Ўқиш залларида мавжуд барча залларда фойдаланувчиларга ахборот-кутубхона хизматини кўрсатиш ишларини олиб боради;

-истиқболли, йиллик ва чорак режалари  ва хизматда бажарилган ишлар ҳисоботини ишлаб чиқишда қатнашади;

-бажариладиган ишнинг кунлик ҳисоботини юритади.

-фойдаланувчилардан келиб тушган талабномаларга берилган рад жавоблари устида ишлайди ва шу асосда ёрдамчи фондларни комплектлаш бўйича таклифлар бериб боради;

-Ўқиш залларида жойлашган очиқ фонддаги ахборот-кутубхона ресурсларининг тўғри жойлаштирилганига (ҳар кунги текширув) жавоб беради;

-“Фойдаланувчиларга ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатиш тўғрисида” ги  Низом” асосида кутубхона қоидалари хусусида фойдаланувчиларга тушунтириш ишларини олиб боради;

-ахборот кунлари очиқ адабиётлардан фойдаланишни тарғиб қилади,   Ўқиш залларида  китоб-расмли кўргазмаларни ташкил қилади;

-Республика ахборот-кутубхона муассасалари ва чет эл кутубхоналарининг илғор иш тажрибасини ўрганади ва иш амалиётига янги шакл ва усулларини жорий қилади;

-илмий-тадқиқот ва илмий-методик ишларда, конференциялар, кенгашлар ва семинарларни тайёрлаш ва ўтказишда иштирок этади;

-ишлаб чиқаришга оид зарур ҳолларда хизмат мажбуриятларидан ташқари вазифаларни бажаради.

Малакавий талаблар

Ўқиш заллари хизмати ахборот-кутубхона технологиялари бўйича I-тоифали мутахассисининг лавозимига қуйидаги малакавий талаблар қўйилади:

-олий ёки ўрта-махсус кутубхоначилик маълумоти;

-ахборот-кутубхона соҳаси бўйича камида 2 йил иш стажига эга;

-юқори ахлоқ-одоб қоидалари;

-чет тили асослари;

-компьютер саводхонлиги кўникмалари (кутубхоначилик соҳасига оид махсус дастурлар асосларини билиши).

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ