Бош саҳифа > ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР > Классификация индексларни қўйиш (УЎК, КБК)

Нашрларга Классификацион Индексларни бериш (УЎК, КБК)

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг каталоглаштириш ва туркумлаштириш хизмати Ўзбекистон Республикаси нашриётларида чоп этилаётган ўзбек, рус ва қардош тиллардаги босма нашрларга марказлашган каталоглаштириш ва туркумлаштириш ишини бажаради.

Хизматнинг асосий вазифасига каталог карточкасининг макетини тайёрлаш  киради: нашрнинг тўлиқ библиографик тавсифи КБК, УЎК индекси ва автор белгиси билан.

Каталог карточкасининг макети нашриётлар томонидан тақдим этилган нашрнинг титул варағи ва чиқиш маълумотларини ўз ичига олган ахборот асосида тузилади. Нашр учун тузилган каталог карточкасининг макети нашр қилинаётган маҳсулотнинг титул варағининг орқасида жойлаштирилади. Бу маълумот Республикамиздаги ахборот-кутубхона ташкилотларининг ишини енгиллаштиришга мўлжалланган.

Универсал ўнли классификация (УЎК) ҳамда Кутубхона библиографик классификацияси (КБК) жадвалларнинг асосий вазифаси – ҳужжатларнинг мазмунини очиб беришдан ва уларни билимларнинг илмий жиҳатдан асосланган мукаммал тизими сифатида тасаввур қилишдан ва шу тариқа фойдаланувчининг китоблардан фойдаланишини мумкин қадар енгиллаштиришдан иборат. Жадвалларда барча билимлар йиғиндиси мантиқий тартибда кетма-кет жойлашгандир.

Универсал ўнлик классификация (УЎК) – жаҳон миқёсида ишлатиладиган ахборот классификация тизими бўлиб, у фан, адабиёт ва санъат, вақтли нашрлар, турли хилдаги ҳужжатларни тизимлашда ва картотекалар тузишда қўлланилади.      

Классификация бўлинмаларини умумий тушунчадан (бўлимдан) хусусий, жузъий бир маънодаги тушунчагача, яъни бўлим ва бўлимчаларга ўтиш иерархик-системали тартиб дейилади. Бўлим, бўлинмалар ва бўлимчаларни иерархик боғланиши кутубхона-библиографик классификациялар (жадвалларни) асосини ташкил қилади. Системали классификациянинг асосий хусусиятлари шундан иборатки, бунда барча билимлар мажмуаси фан соҳаларининг бўлинишига асосланиб, алоҳида бўлимларни ҳосил қилади. Бўлим ичида янада майда бўлинмалар ва бўлимчалар ташкил қилинади, бу бўлимларнинг ҳар бирида муайян соҳага тегишли масалалардан бирига доир китоблар жамланади. Бўлинмалар ичида янада кичик бўлимчалар ҳосил қилинади.Универсал ўнлик классификация - универсал ва ўнлилик хусусиятига кўра барча билимларни кенг очиб бериш имкониятига эга.

Кутубхона-библиографик классификацияси (КБК) – жадвалнинг асосий вазифаси матбуот асарларинингмазмунини очиб беришдан ва уларнинг билимларни илмий жиҳатдан асосланган мукаммал системаси сифатида тасаввур қилишдан ва шу тариқа керакли ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланишни максимал даражада енгиллаштиришдан иборат. Уларнинг ҳаммаси ягона назарий, методологик ва илмий принциплар асосида тузилган. Жадвалларда барча билимлар йиғиндиси мантиқий тартибда кетма-кет жойлашган.

Кутубхона-библиографик классификациясижадваллари турли даражада деталлаштирилган ва ҳар хил типдаги кутубхоналар учун мўлжалланган жадвалларнинг вариантларидан иборат бўлиб, ушбу жадвал аҳолининг барча қатламларига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатувчи ахборот-кутубхона марказлари, ахборот-ресурс марказлари ва бошқа муассасаларига қарашли барча кутубхоналар фондларини, системали каталог ва картотекалар ташкил қилиш, шунингдек, нашриётларда фойдаланиш учун мўлжалланган.

 

Нашриётлар КБК ва УЎК рақамларини олиш учун Миллий кутубхонанинг портали орқали рўйхатдан ўтказилади

КБК ва УЎК рақамларини олиш учун рўйхатдан ўтиш тугмаси босилади

 

Рўйхатдан ўтиш якунлангандан сўнг асосий ойна орқали буюртмачи ўзи киритган логин ва пароли ёрдамида профилига киради

Ҳужжатларни юклаб олиш

Муҳр босилган ҳужжатларни бириктириш ва жўнатиш

Ҳужжатларни бириктириш жараёни

Буюртма тўлиқ жўнатилди

Буюрмачи «Батафсил» тугмасини босиб бажарувчи томонидан муҳр ва имзо қўйилган шартнома ва счет-фактурани юклаб олиш имкониятига эга

Муҳр ва имзо қўйилган шартнома, счет-фактурани юклаб олиш

Буюртмачи нашрга КБК ва УЎК индексини бириктирилганлигини кўриб чиқиб, «Юклаб олиш» тугмаси орқали юклаб олиш имкониятига эга бўладилар

Буюртмачи нашрга КБК ва УЎК индексини бириктирилганлигини кўриб чиқиб, «Юклаб олиш» тугмаси орқали юклаб олиш имкониятига эга бўлади

 

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ