Бош саҳифа > КУТУБХОНА ҲАҚИДА > Кутубхона матбуот хизмати

Кутубхона матбуот хизмати

     

   Ҳомидова Гулчеҳра Лютфиддиновна

   Матбуот котиб

   Тел: (998971) 232-83-96
   Моб: (99894) 657-94-27
   E-Mail: g.homidova@natlib.uz
 
 
 
Вазифалари
1. Оммавий ахборот воситалари учун Миллий кутубхона фаолиятига доир материалларни (пресс-релизлар, пресс-пакет, бюллетенлар, мавзули дайджест, обзорлар ва шу кабиларни) тайёрлаш ва тарқатиш.
2. Амалдаги ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ мавзулаштирилган ахборот кампанияларини ташкил этиш ва ўтказиш.
3. Ўзбекистон Миллий кутубхонаси раҳбарияти ва ходимларининг оммавий ахборот воситалари вакиллари билан матбуот конференциялари, брифинглари, мусоҳабалари ва бошқа учрашувларини ташкил этиш ва ўтказиш.
4. Теле-ва радиоешиттиришлар ва электрон оммавий воситалари репортажлари учун материаллар тайёрлаш.
5. Даврий нашрлар учун мақола ва шархлар тайёрлаш.
6. Кутубхона раҳбарияти ва тадбир ташкилотчилари билан интервюлар ташкил этиш.
7. Оммавий ахборот воситалари журналистлари ва муҳбирлари билан ҳамкорликда ишлаш, уларни керакли маълумот билан таъминлаш.
8. Даврий нашрларда кутубхона тўғрисида чоп этилаётган мақолаларнинг мониторингини олиб бориш.
9. Матбуот-котибияти ваколати доирасида миллий ва хорижий ахборот агентликларига Миллий кутубхона тўғрисидаги маълумотларни тайёрлашда уларнинг талаб ва эҳтиёжларини кўриб чиқиш.

Таржимаи ҳол
1970 йилда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида туғилган.
Миллати-ўзбек.
Маълумоти-олий. 1993 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган.
1993-2014 йилларда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети немис филологияси факултети лексика ва стилистикаси кафедрасида ўқитувчи.
2014 йил сентябрдан  Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси электрон буюртмаларни мувофиқлаштириш ва ресурсларни масофага етказиб бериш хизмати 1–тоифали мутахассиси.
Оилали, бир қиз ва уч ўғил фарзандлари бор.


КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ