Бош саҳифа > МУТАХАССИСЛАР УЧУН > Конференция ва семинарлар

“INFOLIB – 2016” V Миллий ахборот- кутубхона ҳафталиги

INFOLIB – 2016” 

V Миллий ахборот- кутубхона ҳафталиги 

2016 йил 24-28 октябрь

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 январдаги 33-ф-сонли фармойиши билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ўтказиладиган халқаро илмий ва илмий-техникавий анжуманлар режаси”га асосан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда 2016 йил 24-28 октябрь кунлари “INFOLIB – 2016” V Миллий ахборот-кутубхона хафталигини ўтказади.

Ҳафталик республикадаги ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини замонавий, юқори самарали ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган холда ахборот олишнинг манбаи, шакл ва методлари ҳамда мавжуд услублар ва имкониятлар асосида аҳолининг, айниқса ёшларнинг интеллектуал, билим, маънавий-аҳлоқий ва маданий эҳтиёжларини ҳар томонлама қондириш ҳамда соҳа мутахассислари билан ахборот-кутубхона фаолиятини такомиллаштириш бўйича фикр алмашиш майдончаси ҳисобланади.

Ҳафталик ташкилотчилари - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус таълим маркази, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмаси Федерацияси кенгаши, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги.

Миллий ахборот-кутубхона ҳафталигининг асосий мақсади- ахборот маданиятини юқори даражага кўтариш ҳамда республика миллий маданий меросини асраш, мутолаага бўлган қизиқишни ошириш, ахборот-кутубхона фойдаланувчиларига интернет орқали хизмат кўрсатиш  имкониятларини кенгайтириш, янги замонавий технологияларидан фойдаланиш каби илмий билимларни оммалаштириш; аҳолининг турли қатламларига хизмат кўрсатишни ташкил этишда кутубхоналарнинг ижтимоий-маданий ролини оширишдан иборатдир.

Ҳафталик доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилиши режалаштирилмоқда:

касбга оид тадбирлар: «Бетгерхонлик ўқишлари-2016: Мустақилликнинг 25 йили: минтақалар ривожланиши динамикаси» (минтақалар билан видеокўприк ташкил этилади), «Энг яхши ахборот-кутубхона муассасаси мутахассиси - 2016» (Танловнинг республика босқичи), «Ўқувчининг ахборот маданияти» - 1-4-синф ўқувчилари учун мўлжалланган ўқув методик комплекси тақдимоти (Ўзбекистон Миллий кутубхонаси – Ўзбекистондаги ЮНЕСКО ваколатхонаси – Халқ таълими вазирлиги), «Ахборот-кутубхона ресурсларининг каталогизацияси долзарб муаммолари» мавзусида ахборот-кутубхона мутахассислари учун каталогизация бўйича тренинг, «Ўзбекистон ахборот-кутубхона муассасаларининг библиолграфик фаолияти: ривожланиш истиқболлари» мавзусида ўқув семинари, «Замонавий ахборот технологиялари асосида ахборот-кутубхона ресурсларини сақлаш, реставрация ва консервация қилиш, электрон базасини яратиш» мавзусида ўқув семинари, «Ахборот-кутубхона соҳисида маркетинг» - ўқув тренинги (АҚШ элчихонаси) ;

тақдимотлар: Туйғун Нишонбоевнинг «Сервисга йўналтирилган архитектура» номли китоби тақдимоти, «Мохов қиз» соқов фильми намойиши.

ижодий учрашувлар: Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ва Параолимпиада чемпионлари билан учрашув, Ўзбекистон халқ артисти Ё.Саъдиев,  Қ.Дўстмуҳамедова,  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Г.Мельникова билан ижодий учрашув, Ўзбекистон халқ шоири О.Матчон ижодий кечаси, Ўзбекистон халқ артисти, «Звезда Востока» журнали таҳририяти билан мусиқий-адабий кеча;

тақдимотлар: Ўқитувчилар, талабалар ва ўқувчилар учун таълимий дастурлар тақдимоти, жамоат, ёшлар, халқаро ва ижтимоий ташкилотлар (АҚШ,  Исроил, Россия элчихоналари, Корея Республикаси элчихонаси, Франция элчихонаси, Британия кенгаши, Тошкентдаги Гёте институти) тақдимотлари;

ва уста-хунармандлардан маҳорат дарслари, шуингдек, шахмат ва тасвирий санъат бўйича маҳорат дарслари;

китоб-расмли кўргазмалар: кутубхона ўқиш залларида янги адабиётларнинг очиқ кўргазмаси, нашриётлар ва китоб савдоси ташкилотларининг маҳсулотлари ярмаркаси;

танловлар: Тошкент шаҳар умумтаълим мактаблари, коллеж ва академик лицейлар ўқувчилари ўртасида “Китоб уммони бўйлаб саёҳат” - коллеж ўқувчилари учун адабий савол-жавоб ўйини, «Таълим соҳасидаги ҳуқуқингизни биласизми?» - коллеж ва академик лицейлар ўқувчилари ўртасида викторина, «Юртим менинг расмларимда» - болалар расмлари танловининг натижалари, «Ўзбекистон келажаги менинг тасаввуримда» - адабий танлов натижалари,  ҳамда «Мустақил ютр манзаралари» фототанлови натижалари

халқ амалий ҳунармандчилиги намуналари кўргазмаси ва уста-хунармандлардан маҳорат мактаби;

кутубхона бўйлаб мавзули экскурсиялар.

INFOLIB – 2016 ДАСТУРИ 

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ