Бош саҳифа > КУТУБХОНА ФАОЛИЯТИ > Кутубхона таркибий бўлинмалари

Ҳуқуқшунос-маслаҳатчиси

  Зокиров Муқимжон
  Ҳуқуқшунос-маслаҳатчиси

  Тел: (998971) 232-83-93
  Фах: (998971)
  Тошкент, 100017, ул. Навоий 1
  E-mail: info@natlib.uz

  ҳуқуқшунос-маслаҳатчиси лавозим йўриқномаси (.pdf 184 Kb)

 

 

Ҳуқуқшунос-маслаҳатчининг асосий вазифалари:

Миллий кутубхонанинг ҳуқуқшунос-маслаҳатчиси Миллий кутубхона ва унинг таркибий хизматлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятида қонунийликни таъминлашда қатнашади, Миллий кутубхона ва унинг таркибий хизматлари ходимларининг ҳуқуқий маданиятини оширишда қатнашади, Миллий кутубхона ва унинг таркибий бўлинмалари мулкининг сақланишини ҳуқуқий воситалар орқали таъминлаш ишларини ташкил қилади, Миллий кутубхонада шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритишда қатнашади, судларда ва бошқа идораларда Миллий кутубхонанинг мулкий ва бошқа манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилади, Миллий кутубхонада ва унинг таркибий хизматларида қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳамда уларнинг олдини олиш юзасидан таклифлар киритади, Миллий кутубхонада меҳнат ҳақидаги қонунларга риоя этилишини таъминлашда, шу жумладан меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатларни (меҳнат шартномаси, жамоавий шартнома, жамоавий битимлар ва бошқаларни) ишлаб чиқишда қатнашади, ушбу ҳужжатлар лойиҳаларини қонунчиликка мувофиқлик юзасидан текширади ва ҳуқуқий хулоса беради, Миллий кутубхонанинг касаба уюшмасига ўз ваколатларини амалга оширишда юридик ёрдам кўрсатади.

Ҳуқуқшунос-маслаҳатчи вазифасининг асосий йўналишлари:

  • Қуйидагилар Миллий кутубхонанинг ҳуқуқшунос-маслаҳатчисининг асосий йўналишлари ҳисобланади:Миллий кутубхона ва унинг таркибий хизматлари ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш тадбирларини ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритади, бундай тадбирларни ўтказишда қатнашади;
  • Миллий кутубхона ходимларининг мурожаатлари бўйича уларга Миллий кутубхона фаолиятига тегишли ҳуқуқий ҳужжатларни топишда кўмаклашади, зарур ҳолларда ушбу ҳужжатлар бўйича тушунтиришлар беради;
  • мулкнинг сақланишини ҳуқуқий воситалар орқали таъминлаш соҳасида;
  • мулкни сақлаш масалалари бўйича ҳуқуқий тусдаги ҳужжатлар лойиҳаларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини текширади ва уларни тайёрлашда иштирок этади;
  • директор кўрсатмасига асосан бошқа таркибий хизматлар билан биргаликда Миллий кутубхонада мулкнинг талон-тарож қилиниши, камомад ва ноишлаб чиқариш харажатларининг келиб чиқиши сабаблари ва шароитларини таҳлил қилади ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўради, мулкнинг талон-тарож қилиниши ва камомад ҳолатлари бўйича материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юбориш учун расмийлаштиради;
  • моддий бойликлар ва пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек қонун бузилишлари ва суиистеъмоллар аниқланган аудиторлик текширувлари ва хатловдан ўтказиш далолатномалари бўйича ҳуқуқий хулосалар беради.

Иш вақти:

Душанба-жума: 9.00-18.00

Тошкент шаҳар, 100017

 

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ