Бош саҳифа > КУТУБХОНА ФАОЛИЯТИ > Ҳамкорлик

Кутубхонанинг бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлиги

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси республиканинг барча ахборот-кутубхона муассасалари учун мувофиқлаштирувчи ва методик марказ сифатида тасарруфида ахборот-кутубхона муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ишларни олиб боради.

Ҳозирги кунда Республикада 12 мингдан ортиқ ахборот-кутубхона муассасалари мавжуд. Булар:

  • Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тасарруфидаги ахборот-кутубхона марказлари;
  • Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги ахборот-ресурс марказлари;
  • Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази тасарруфидаги ахборот-ресурс марказлари;
  • Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ахборот-ресурс марказлари ва кутубхоналари;
  • Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тасарруфидаги кутубхоналар;
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги кутубхоналар;
  • Фанлар академияси тасарруфидаги кутубхоналар;
  • Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тасарруфидаги кутубхоналар.

Шунингдек, “Ўзархив” агентлиги ва Интеллектуал мулк агентлиги билан ҳам ҳамкорлик қилади.

Йирик ахборот-кутубхона муассасалари билан узвий ҳамкорлик қилади. Булар:

  • Фанлар академияси Асосий кутубхонаси;
  • Республика ахборот-кутубхона маркази;
  • Тошкент вилояти “Турон” ахборот-кутубхона маркази;
  • Тошкент шаҳри “Билим” ахборот-кутубхона маркази;
  • Республика илмий педагогика кутубхонаси;
  • Республика илмий тиббиёт кутубхонаси;
  • Республика болалар кутубхонаси;
  • Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонаси;
  • Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети АРМ;
  • Тошкент давлат техника университети АРМ;
  • Тошкент ахборот технологиялари АРМ.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ахборот-кутубхона муассасалари илмий-методик ишлари ташкилий-методик раҳбарлигини амалга оширади ва  мувофиқлаштиради, ахборот-кутубхона фаолиятини амалга ошириш доирасида улар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўяди. Ҳамкорликни амалга ошириш доирасида кутубхона ахборот-кутубхона муассасаларининг доимий мониторингини амалга оширади. Мутахассислар учун конференциялар, семинарлар, давра столлари, тренинглар ташкил қилади. Мутахассисларга методик ва амалий ёрдам кўрсатиш тизими йўлга қўйилган. Вилоят ахборот-кутубхона марказлари, ахборот-ресурс марказлари, кутубхоналар учун сайёр семинарлар ташкил қилинади.

Миллий кутубхона ҳар йили ўтказадиган тадбирлар:

Ҳар йили Миллий кутубхонада “Central Asia. Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва кутубхона-ахборот ресурслари ўрни” мавзусида Халқаро конференция ўтказилади. Конференциянинг мақсади - фан, таълим, маданият ва бизнес соҳаларида электрон ахборот ресурсларни ривожлантириш ва қўллашда ахборот-кутубхона муассасалари, ўқув юртлари, архивлар, музейлар ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг амалий натижа берадиган ва самарали ҳамкорлигини кучайтириш.

 «INFOLIB» миллий ахборот-кутубхона ҳафталигининг мақсади - фойдаланувчиларда ахборотни мустақил олишга бўлган интилиш ва қизиқишни кучайтириш, янги нашр қилинган ижтимоий-сиёсий, илмий-оммабоп, ўқув ва бадиий адабиётлар билан батафсил таништириш.  

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўрта махсус, касб ҳунар таълими маркази тизимидаги ахборот-кутубхона муассасасалари мутахассислари ўртасида “Энг яхши ахборот-кутубхона муассасаси мутахассиси” касбий танлови ўтказилади.

“Илмий маълумотлардан фойдаланиш ва нашр эттириш фаоллиги” Миллий илмий-таълимий форуми. Форумнинг мақсади - форум иштирокчиларини жаҳон илмий-таълимий манбалари маълумотлари билан ва юқори рейтингли журналларда мақолалар нашр эттириш имкониятлари билан таништириш орқали Ўзбекистон Республикасида илмий тадқиқотларнинг сифатини яхшилаш ва нашр эттириш фаоллигини ошириш.

Шу каби тадбирларнинг ўтказилиш мақсади - ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини амалга ошириш, тажриба алмашиш майдони бўлиб хизмат қилиш, илм-фан, таълим ва маданиятда ахборот-кутубхона амалиётининг барча жараёнларини оптималлаштириш бўйича ахборот-кутубхона соҳаси мутахассисларининг самарали биргаликда ишлаши учун замин яратиш.  

 

 

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ