Бош саҳифа > КУТУБХОНА ФАОЛИЯТИ > Ҳамкорлик

Ҳалқаро ҳамкорлик

 

Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Ҳалқаро алоқаларни ташкил этиш хизмати 1956 йилда Хорижий адабиётлар бўлими асосида ташкил этилган ва Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг халқаро фаолиятини ташкилий, техник ва ахборот-методик тарафдан амалга оширишни таьминлашга мўлжалланган. Хизматнинг асосий вазифалари хорижий ахборот-кутубхона ва таьлим муассассалари, ташкилотлар ва нашриётлар, хориждаги дипломатик ваколатхоналар, жамғармалар, шунингдек, хориждаги мансабдор ва хусусий шахслар билан самарали ва ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш  ва ривожлантиришдан иборат. Ахборот-кутубхона фаолияти, таьлим ва маданият соҳаларида, халқаро илмий-амалий конференциялар, симпозиумлар, семинарлар, кўргазмалар ўтказишда, шунингдек, кутубхонанинг муҳим халқаро лойиҳаларда иштирок этиши бўйича икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик дастурлари амалга оширилади.

Халқаро алоқаларнинг асосий тури халқаро китоб алмашиш бўлиб, у турли хил йўналишлар бўйича ҳамкор мамлакатларнинг ютуқлари тўғрисидаги маьлумотларни алмашишга ёрдам беради. Ўтган юз йилликнинг 50-йилларидан бошлаб кутубхона хорижий мамлакатларнинг кутубхоналари ва илмий муассасалари билан адабиётлар алмашинув алоқаларини амалга оширди. Кутубхона Европа, Осиё ва Американинг йирик кутубхоналари билан алоқаларни мунтазам равишда олиб борди. Ва ҳалигача халқаро китоб алмашиш кутубхонанинг хорижий адабиётлар бўлими фондининг муҳим манбаси ҳисобланади.

Халқаро фаолият доирасида бўлим мунтазам равишда АҚШ Конгресс кутубхонаси, Египет Миллий кутубхонаси ва архиви, Корея Миллий кутубхонаси, Япония Миллий Парламент кутубхонаси, Япония Toyo Bunko кутубхонаси, Франция ва Чехия Миллий кутубхоналари, Россия Давлат кутубхонаси, Россия Миллий кутубхонаси, Россия Фанлар Академияси Сибир бўлимининг Давлат оммавий илмий-техникавий кутубхонаси, шунингдек, МДҲ мамлакатларининг йирик кутубхонаалри, яьни Қозоғистон, Белоруссия, Озарбайжон, Молдова кабилар билан халқаро китоб алмашинувини олиб боради.

Хорижий адабиётлар фонди тузилмасида Ўзбекистон Республикасида аккредитатсиядан ўткан дипломатик хизматлар ҳам салмоқли ёрдам кўрсатади. 2012-2015 йилларда Миллий кутубхона АҚШ, Корея Республикаси элчихоналари, Израил, Германия, Бангладеш, Эрон, Покистон ва бошқа Давлат элчихоналаридан маданият, аньаналар, саньат, адабиёт ва турли тиллар ҳақида ахборот-кутубхона ресурсларини совға тариқасида мунтазам равишда қабул қилган.

Миллий кутубхона, шунингдек,  бошқа жахон кутубхоналари билан касбга доир малака ошириш дастурлари уюштириш бўйича ўзаро лойиҳалар доирасида ҳамкорлик қилади.

2014-2015 йилларда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва Кёнхи Университети Марказий кутубхонаси (Корея Республикаси)  ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзолангандан сўнг, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан Халқ таьлими Вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таьлим Вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Фанлар академиясининг Фундаментал кутубхонаси ва Соғлиқни сақлаш Вазирлигига қарашли бўлган Ўзбекистонлик кутубхона мутахассисларининг бир гуруҳ жамоасига  Кёнхи Университети Марказий кутубхонасига малака ошириш дастурлари уюштирилди.

2012 йил Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва В.И.Вернадский номидаги Украина Миллий кутубхонаси(19.12.2012),  шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги Тараққиёт дастури(27.12.2012) билан беш йил муддатга ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди. 2013 йилда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва Шанхай кутубхонаси билан Меморандум имзоланди(24.04.2013).

Халқаро алоқаларни ташкил этиш хизмати, шунингдек, ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, БМТ тараққиёт лойиҳаси, ЮНИСЕФ, Тошкентдаги Гёте институти ва кўплаб бошқа ташкилотлар билан биргаликда ҳамкорлик олиб боради. 2012-2015 йиллардаги “ИНФОЛИБ” Миллий ахборот-кутубхона хафталиги доирасида  Британия Кенгаши, АҚШ, Корея, Изроил, Озарбайжон ва бошқа Республикалар элчихоналари билан биргаликда таьлимга доир тадбирлар ўтказилиб келинди.

Корея Республикаси элчихонасининг фаол тарзда олиб борган хизматлари  2014 йилда “Кореяга нигоҳ” лойихасини амалга ошишига сабаб бўлди. Бу лойиҳа туфайли Миллий кутубхонанинг фонди Кореянинг тарих, тил, саньат ва маданиятига бағишланган янги ахборот-кутубхона ресурслари билан бойитилди.

Турли хил соҳалардаги хорижий делегациялар кутубхонамизга ташриф буюриб туради.

2014-2015 йилларда Ўзбекистон Миллий кутубхонасига 48 тадан ортиқ халқаро делегациялар ташриф буюришган, жумладан, ЮНЕСКОнинг Азтат-Тинч океани минтақавий бюроси директори жаноб Хуберт Гизеннинг, Сейма Бош котибининг биринчи ўринбосари жаноб Видас Гядвилас бошчилигидаги Литвия Республикаси делегацияси, БМТ Бош котиб ўринбосари Хелен Кларк хоним делегацияси, таьлим йўналишидаги ахборот-коммуникация технологиялари бўйича Марказий Осиё симпозиумининг хорижий қатнашчилари ва бошқаларнинг ташрифи шулар жумласидандир.

Кутубхонага ташриф буюрувчи чет эллик меҳмонлар, одатда, кутубхонанинг “Фахрли меҳмонлар китоби”га мамнуният билан ўзларининг тилак ва истакларини қайд қилиб қолдирадилар. Қайдлар кутубхонада жорий этилган турли хилдаги ахборот-кутубхона фондлари, хизмат ва технологиялар уларда қанчалик таассурот қолдирганлигини акс эттиради.  

 

 

 

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ