Бош саҳифа > МУТАХАССИСЛАР УЧУН > Услубий фаолият

Мутахассисликка оид касбий журналлар тўғрисида маълумот

Мутахассисликка оид даврий нашрлар ахборот-кутубхона муассасалари мутахассисларига замонавий билимларни олишга, бошқа кутубхоналар тажрибасини ўрганишга, фойдаланувчиларга ахборот-кутубхона хизмат кўрсатишдаги янгиликлар ва кутубхоналарда жорий қилинган инновацион лойиҳалар билан танишишга ёрдам бериши мумкин. Журналларда ахборот-кутубхона ишига доир кўпгина долзарб масалалар ва муаммолар бўйича мунозаралар билан танишишингиз мумкин.

 

INFOLIB - ахборот-кутубхона хабарномаси [Матн] : Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг маданий-маърифий, илмий-оммабоп журнали. - Тошкент : Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти.
2014 йили ташкил қилинган. Ҳар чоракда чиқади.

Нашрнинг вазифалари қуйидагиларни ёритишдан иборат:
қонунчилик, тартибга солиш ва услубий базани такомиллаштириш асосида Ўзбекистон Республикаси ахборот-кутубхона сиёсати ривожланишининг асосий йўналишлари;
Ўзбекистон Республикаси ахборот-кутубхона муассасаларини жадал ривожлантиришга қаратилган стандартларнинг бир бутун тизимини ишлаб чиқиш, тадқиқ қилиш ва уларни жаҳон ахборот маконига тенг ҳуқуқли қиритиш; 
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фаолиятининг биринчи даражадаги аҳамиятга эга бўлган йўналишларини илмий ва методик таъминлаш;
Ўзбекистон кутубхоналари йиғма электрон каталогини тузишда база сифатида библиографик ёзувларнинг миллий форматини жорий қилиш; кутубхона-библиографик жараёнларини комплекс автоматлаштириш; корпоратив кутубхона-ахборот тармоқларини шакллантириш; ахборот-кутубхона амалиётида Интернет-технологиялардан фойдаланиш; электрон кутубхоналарнинг миллий тизимини яратиш асосида ахборот-кутубхона муассасаларини ахборотлаштириш;
ҳужжатлар оқими мониторинги учун база сифатида миллий ахборот тизимни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш ва бу асосда ахборот-кутубхона фондларини комплектлашнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш ва халқаро китоб алмашинувини жонлантириш;  
ахборот-кутубхона муассасалари, нашриётлар ва китоб савдоси ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш;
ахборот-кутубхона муассасаларини автоматлаштиришнинг дастурий таъминоти таҳлили; 
ахборот-кутубхона таълими ва кадрларни қайта тайёрлашни такомиллаштириш, ахборотлашган жамият шароитида ахборот-кутубхона касбининг ривожланиши; 
чет эл кутубхоналари фаолиятининг асосий йўналишларининг таҳлили; 
Журнал ўзининг тасарруфида ахборот-кутубхона муассасалари бўлган турли вазирлик ва идораларнинг ахборот-кутубхона соҳаси мутахассислари учун, ахборот-кутубхона фан соҳалари ўқитувчилари, олимлари, “Ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик” мутахассислиги йўналиши талабалари, ахборот-кутубхона муассасалари фойдаланувчилари, фуқаролик жамияти вакилларига мўлжалланган.

 

Kutubxona.uz [Матн] : ахборот-кутубхона ва ўзаро боғлиқ соҳа мутахассислари учун мўлжалланган чораклик илмий-амалий журнал.

2009 йили ташкил қилинган. Ҳар чоракда чиқади.

«Kutubxona.uz» илмий-оммабоп журнали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 июндаги ПҚ-381 қарори ва Ўзбекистон Алоқа ва ахборот қўмитасининг 2008 йил 31 декабрдаги № 367 қарорига мувофиқ назарда тутилган.  

Ушбу журналнинг мақсади - республика ахборот соҳасини АКТни қўллаш билан такомиллаштириш ва модернизациялашда мутахассислар учун янги касбий билимларни ва жаҳон тажрибасини оммалаштириш.

 

 

 

 

 

 

Вестник Библиотечной Ассамблеи Евразии [Матн] : илмий-амалий журнал. - Москва.

1993 йилда ташкил қилинган. - Дастлабки номи - «Информационный бюллетень Библиотечной Ассамблеи Евразии» (1993 йилдан 2000 йилгача). - 2000 йилдан 2001 йилгача «Вестник БАЕ» номи билан илмий-амалий журнал сифатида чоп этилган.

Ҳар чоракда чиқади.

Журналда глобаллаштириш муаммолари бўйича ЮНЕСКО, ИФЛАнинг ҳужжатлари эълон қилинади. МДҲ мамлакатлари кутубхона жараёнларини акс эттиради, маданиятлараро ва кутубхоналараро алоқаларни очиб беради, кутубхоналарни ахборотлаштириш жараёнларини ёритади, янги ахборот технологияларини, ўзгариб бораётган ижтимоий-маданий ва ахборот макони шароитида кутубхоналар иши оммалашишини ёритади.

 

 

 

  

Библиография  и книговедение [Матн] : библиографияшунослик ва китобшунослик бўйича илмий журнал. - Москва : Бук Чембэр Интернэшнл.

1929 йилда «Библиография» номи билан ташкил қилинган, 1930 йилда номи «Библиотековедение и библиография», 1933 йилдан - «Советская библиография”, 1992 йилдан - «Библиография», 2015 йилдан «Библиография и книговедение» илмий журнали деб қайта номланган.

Библиографияшунослик ва китобшунослик бўйича илмий журнал.

Журнал режалаштирилаётган ва ишлаб чиқилган стандартлар, меъёрлар ва библиографик тавсиф қоидалари, нашриётчилик атамашунослиги, нашрлар статистикаси ва чиқиш маълумотлари, халқаро стандарт номерлари ва нашрларнинг тизимларини расмийлаштириш тўғрисида маълумот беради.
Шунинг билан бирга янги қабул қилинган меъёрий ҳужжатларнинг матнлари (одатда фойдаланувчиларга унчалик тушунарли бўлмаган) аксарият қисми Россия Китоб Палатасида меҳнат қиладиган мутахассисларнинг тўлиқ шарҳлари ва тушунтиришлари билан берилади.

 

 

 Библиосфера [Матн] : кутубхонашунослик, библиографияшунослик, китобшунослик ва информатика бўйича чораклик илмий журнал. - Адабиётларнинг рўйхати ва мақолаларга рефератлар берилади.

2004 йилда ташкил қилинган. - Бир йилда 4 марта чиқади.

Кутубхонашунослик, библиографияшунослик, китобшунослик ва кутубхона информатикаси муаммолари бўйича илмий журнал.

Журналда ОАК тавсияси билан диплом лойиҳаларининг илмий натижалари нашр қилиниши мумкин.  

 

 

 

 


 Библиотека [Матн] : ҳамма турдаги кутубхоналар учун мўлжалланган оммабоп касбий журнал. - Москва : Либерея.

1910 йилда ташкил этилган. - 1923 йилдан 1946 йилгача номи «Красный библиотекарь». - 1946 йилдан номи «Библиотекарь». - 1992 йилдан «Библиотека».

Бир йилда 12 марта чиқади.

 Оммавий касбга оид, безакли журнал. Нашрда турли турдаги кутубхоналар ишларининг ўзига хос хусусиятлари, ўқиш социологияси муаммолари, фондни ўрганиш, кутубхона ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, янги технологияларни жорий қилиш, кутубхона ўлкашунослиги, кутубхоначилик иши тарихи ва назарияси бўйича маълумотлар чоп этилади.

 

 

 

 

 

Библиотека и закон : журнал-маълумотнома. Ҳужжатлар, шарҳлар, консультациялар. . - Москва : Либерея-Бибинформ.

1996 йили ташкил қилинган. Бир йилда 2 марта чиқади.

 «Библиотека» журналига илова ҳисобланади.

Журналда бевосита кутубхоначилик соҳасига тегишли қонунчилик ва қонуности ҳужжатлар эълон қилинади. Иқтисодиёт бўлими кутубхоначилар хўжалик муаммоларини ечиш жараёнида фойдаланиладиган ҳуқуқий ҳужжатлардан иборат.

Махсус бўлим меҳнат муносабатларини амалга ошириш тартибини аниқ белгиловчи меъёрий ҳужжатлардан ташкил топган. Китобхонлар хатларига жавобларда малакавий юридик маслаҳатлар берилади. «Иловалар» бўлими йўриқномалар ва устав характеридаги ҳужжатлар билан таништиради. Кутубхоналар шу асосда ўзларининг функцияларини амалга оширадиган Dst (ГОСТ)лар берилган. Бўлим тавсия вазифаларини бажаради.

 

 

 

Библиотековедение [Матн] : илмий-амалий журнал. - Москва : Пашков дом.

1952 йилда ташкил қилинган.  - 1952 йилдан 1966 йилгача Библиотеки СССР. Опыт работы». - 1967 йилдан 1972 йилгача номи “Библиотеки СССР”. - 1973 йилдан 1992 йилгача номи “Сов. библиотековедение”. - Илова: «Библ. дело - XXI в.» илмий-амалий тўплами. - Илова: “Новости”. - Бир йилда 6 марта чиқади.

Ахборот маданияти маконидаги кутубхоначилик ва китоб иши тўғрисида илмий-амалий журнал. Журнал илм-фан, таълим, ахборот соҳасида муҳим ижтимоий институтлар сифатида кутубхоналар фаолиятининг кенг доирадаги муоммоларига бағишланган. Ижтимоий-маданий соҳада кутубхоначилик иши масалалари кўриб чиқилади.  

 

 

 


Библиотечное дело [Матн] : мутахассислар учун журнал. - Санкт-Петербург : Агентство Информ-Планета.

2003 йилда ташкил қилинган. Бир йилда 24 марта чиқади.  

Барча турдаги кутубхона, архив, ахборот марказлари ходимлари, ўқитувчилар, ихтисослашган олий ўқув юртлари талабалари ва аспирантлари, музей ва кутубхона коллекторлари учун ихтисослаштирилган илмий-амалий журнал.

Журналнинг асосий мазмуни: инновациялар, ахборот технологиялари, кутубхона фондлари, интеллектуал мулк, фондларни комплектлаш муаммолари, библиография, китоб ноширчилиги, кутубхоналарнинг жиҳозлари ва замонавий дизайни, кутубхоначилик иши тарихи ва амалиёти. 

 

 

 

 

Мир библиографии [Матн] : илмий-амалий ва маданий-маърифий журнал. - Москва : Либерея- Бибинформ.

1998 йилдан «Библиотека» журналига илова сифатида мустақил чиқа бошлаган. - Бир йилда 6 марта чиқади.

«Мир библиографии» журнали 1998 йили ташкил қилинган илмий-амалий ва маданий-маърифий журнал ҳисобланади. Илмий журнал сифатида библиографиянинг жиддий назарий масалаларини ёритади, янги стандартлар, меъёрий методик ҳужжатлар ҳақида маълумотлар берилади.

Библиографлар ва кутубхоначилар учун “Ҳудудий тажриба”, “Фактографик маълумот” бўлимлари амалий ёрдам кўрсатадилар. “Информо” бўлимида амалий маълумотлар: ўйинлар, танловлар ва ахборот маълумотлари: кутубхоначилик ҳаёти янгиликлари берилади.

«Studium bibliographicum» бўлими турли мавзулар бўйича қизиқарли библиографик рўйхатларни тақдим қилади. Чиқаётган янги библиографик кўрсаткичлар билан “Рецензия” бўлими таништиради. Журнал маданий-маърифий йўналишларни ҳам ёритади. Библиографияга ўзаро боғлиқ ва яқин соҳалар: архившунослик, ҳужжатшунослик, китоб ва нашриётчилик иши, археография ва фаншунослик бўйича мақолалар чоп этилади.


Научные и технические библиотеки [Матн] : ахборот-кутубхона ва ўзаро боғланган соҳалар мутахассислари учун ойлик илмий-амалий журнал. - Москва : ГПНТБ.

1961 йилда ташкил қилинган. - 1961 йилдан 1968 йилгача номи «Технические библиотеки СССР. Опыт работы». - 1969 йилдан 1991 йилгача номи «Научные и технические библиотеки СССР». - 1992 йилдан номи «Научные и технические библиотеки».

Бир йилда 12 марта чиқади.

Журнал кутубхоначилик иши ва амалиёти масалалари бўйича илмий-амалий нашр ҳисобланади.

Журнал саҳифаларида Россия ва чет эл кутубхоналарининг барча йўналишлари бўйича катта кўламдаги маълумотлар эълон қилинади.

Ахборот жамияти ва кутубхоначилик касби шаклланиши; кутубхоначилик иши, тарихи, кутубхоначилик ишини ташкил қилиш ва иқтисодиёти соҳасида давлат сиёсати, кутубхоначилик ва маълумот-ахборот хизмат кўрсатиш, кутубхона фондларини шакллантириш, ташкил қилиш ва сақлаш, кутубхона каталоглари ва ахборот-қидирув тизимларини ташкил қилиш, кутубхоналарда янги ахборот технологияларини жорий қилиш  муаммолари ёритилади.

 

Независимый библиотечный адвокат [Матн] : кутубхоналар учун юридик журнал. - Москва : Либерея-Бибинформ.

1999 йилда ташкил қилинган. - Бир йилда 6 марта чиқади.

Барча тизим ва идоралар кутубхоналари учун махсус юридик журнал.

Маданият соҳасига тегишли қонун лойиҳалари; ҳуқуқий масалалар бўйича янги китобларга рецензиялар; қонунчилик ишларига шарҳлар; китобхонлар хатларига жавоблар; ҳуқуқ бўйича янги китоблар рўйхатлари эълон қилинади.

Журнал кутубхона соҳасига тегишли қонунчиликдаги барча ўзгаришлар; ҳуқуқнинг ўзаро боғланган соҳалари ишларининг вазияти: ҳуқуқий мураккаб ишларни бартараф қилишда кутубхоналарнинг амалий тажрибаси ҳақида хабардор қилади.

 

 

 

 

 

Национальная библиотека : [Матн] : китоб маданияти ва миллий матбуот маҳсулотлари муаммоларига бағишланган соҳавий касбий безакли журнал. Санкт-Петербург: Россия миллий кутубхонаси нашриёти.
2014 йилда ташкил қилинган. Бир йилда 3 марта чиқади.
Журнал барча китоб бирлашмалари, кутубхонашунослик ва нашриётчилик иши соҳаси мутахассисларидан тортиб, китоб санъати, нашр графикаси ва дизайни, медиамакон ва ахборот технологиялари, бошқа турдош соҳалар, шунингдек китоб иши, фан, адабиёт, санъат соҳасида хизмат қилувчи ташкилот ва уюшмалар фаолларига мўлжалланган.
Журналнинг китоб ва кутубхоначилик мавзуларига тўхталадиган бошқа нашрлардан фарқи, китоб ва матбуот дунёсини барча ташкил қиладиган жиҳатларининг ўзаро бир-бири билан боғлиқлигини кўрсатиб беради.

 

 

 

 

 

Школьная библиотека [Матн]: болалар ва ўсмирлар учун кутубхона хизмат кўрсатишни ташкил этадиган мутахассислар учун ахборот-методик журнал. Москва: Россия мактаб кутубхоначилик ассоциацияси.
Муассис  РФ таълим ва маданият вазирлиги. Россия мактаб кутубхоначилик ассоциациясининг нашри.
2000 йилда ташкил қилинган. Бир йилда 10 марта чиқади.
Журналнинг мақсади мактаб кутубхоналарини ривожлантириш, методистлар фаолияти муаммоларини ёритиш, иш тажрибаларини жамлаш, мутахассисларга ахборот ва методик ёрдам беришдан иборат.
Журнал иккита катта бўлимдан иборат: 1) мактаб кутубхоначилари ва методистлари ишига ёрдам учун материаллар; 2) “РФ Халқ таълими вазирлиги тавсия қилган ўқув нашрлари рўйхати ва библиографик рўйхатлар”га кирувчи нашрларнинг характеристикаларини ўз ичига олган ахборот қисми.
Журналнинг асосий рубрикалари: “Конференциялар, йиғилишлар, семинарлар”, “Кутубхоначининг ижтимоий ҳимояси”, “Ўзимизнинг малакамизни оширамиз”, “Ўқиш маданияти”, “Хориж ҳамкасбларникида меҳмонда”, “Сценарийлар”, “Фестиваллар, конкурслар”, “Шахс ахборот маданияти”, “Тажриба манзили”, “Кўнгил учун аптека”, “Ау, партнер” ва бошқ. “Мактаб рақамли кутубхонаси”, “Федерал давлат стандартини амалга ошириш шароитларида мактабнинг ахборот-кутубхона маркази”, “Ахборот хавфсизлиги ва бизнинг болаларимиз” янги қўшилган рубрикалардан ҳисобланади.

 

Школьная библиотека: сегодня и завтра [Матн]: мактаб кутубхоначилари, методистлари, болалар кутубхоналари мутахассислари учун ахборот-методик журнал. Москва: БиблиоМир.
2013 йилда ташкил қилинган. Бир йилда 12 марта чиқади.
Журналда амалий-йўналтирилган материаллар: кутубхона ишини ташкил қилиш: дарсликлар, ҳисобга олиш шакли, белгиланган меъёрлар, фонд билан ишлаш, муаллифлик ҳуқуқи, танловлар ва тармоқ лойиҳалари ахборот кўмаги, Федерал давлат таълим стандартлари шароитларида ўқиш технологиялари ва стратегиялари, кутубхоналар учун ғоялар, кутубхоначи ва педагогларнинг ҳамкорлиги, мактаб кутубхоначилари учун интернет-сервислар, ҳудудларнинг инновацион амалиёти ва лойиҳалари ёритилади.
Журналнинг рубрикалари: “Кун тартиби”, “Долзарб ҳужжатлар”, “Ривожланиш вектори”, “Библиомир: янгилик дайджести”, “Кутубхона макони: уйғунликни излаб” (мактаб кутубхоналарининг дизайни ҳақида), “Барча учун таълим”, “Равнақ учун ҳамкорлик (Россия болалар кутубхоналари лойиҳалари)”, “Махсус лойиҳа”, “Президент кутубхонаси мактаб учун”, “Ҳудудий компас: харитадаги нуқта”, “Тирик кутубхона”, “Китоб сенга”, “Замонавий мактаб кутубхоначисининг IT-мактаби”, “Блоглар бирлашмалари”, “Уларда қанақа: хориж тажрибаси”, “Кутубхоначи портрети”, “Педагог-кутубхоначи”, “Болалик ҳудуди”, “Мактаб ва кутубхонада байрам”.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ